Latest news

16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  7 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  20

"Чераннинг голи, бу йилги селекция ва барқарорсизлик ҳақида". Улуғбек Бақоев "Пахтакор" билан ўйиндан кейин нималар деди? News

"Чераннинг голи, бу йилги селекция ва барқарорсизлик ҳақида". Улуғбек Бақоев "Пахтакор" билан ўйиндан кейин нималар деди?

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.




"Бугун яхши жамоага, Ўзбекистон чемпионига қарши ўйнадик. Рақиб сафида миллий терма жамоа аъзолари бор эди. Шу боис ҳимоявий тактикани танладик ва тезкор қарши ҳужумга ўтишга интилдик. Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Йигитлар бор кучлари билан ўйнашди, барчага ўйин учун раҳмат айтаман. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман", - дейди Бақоев.

- Бу йилги барқарорсизликка нима сабаб бўлмоқда?

- Биринчи фактор мавсумни омадсиз тарзда бошладик, мағлубиятлар, дуранглар, кўп очколар йўқотдик. Кейин пандемия, карантинлар, ритм бузилди. Ўша пайтда ким кўпроқ тайёр бўлса кўп очко тўплаб олди. Ўз майдонимизда кўп очкони йўқотдик. Мавсум аввалида етакчи ўринларда бўлишни истагандик. Аммо ўхшамади. Бу футбол.

- Сизнингча Чераннинг голида ўйиндан ташқари ҳолат бормиди?
- Мураббийлар захира ўриндиғидан туриб бу вазиятни кўриш қийин. ТВ такрорий лавҳаларни кўриб баҳо бериш мумкин. Ростини айтаман бу вазиятда аниқ жавоб бера олмайман.

- Бу мавсумдаги селекциядан кўнглингиз тўлдими?

- Тўғрисини айтсама, селекция 50га50 бўлди. Кимгадир ишондик, баъзилар жамоага қўшилиб кета олмади. Қайсидир йигитлар ўзларидан яхши таассурот қолдирмоқда, баъзилар эса аксинча. Лекин ҳеч кимга эътирозим йўқ.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика