Latest news

20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  0 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  1 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  1 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  2 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  10 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  57 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  23 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2

Чемпионлар Лигасининг илк ўйинидаёқ сенсация! Тухелнинг кетишига сабаб бўлган "Челси"нинг аутсайдерга қарши ўйиндаги мағлубияти News

Чемпионлар Лигасининг илк ўйинидаёқ сенсация! Тухелнинг кетишига сабаб бўлган "Челси"нинг аутсайдерга қарши ўйиндаги мағлубияти

Тухель жамоаси Загребда "ёниб кетди".

Узоқ кутилган Чемпионлар Лигаси қайтди. 1-турни Загребнинг "Динамо" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги ўйин очиб берди. Фаворит яққол аён эди, аммо натижа максимал даражада кутилмаган бўлди. Илк ўйин — ва бирдан сенсация!




"Челси" ўйинда тезлик билан тўпни назорати остига олди, аммо иккита муаммо пайдо бўлди. Биринчидан, Томас Тухель жамоаси вазиятлардан фойдалана олмади. Раҳим Стерлинг гол уриши мумкин эди, Пьер-Эмерик Обамеянг эса ассист қайд этиш учун ажойиб позицияда эди. Аммо, ҳеч нарса ўхшамади.



Иккинчи муаммо: "Динамо" учун бундай сценарий сюрприз бўлмади. Загреб жон деб иккинчи рақам бўлиб ўйнади ва камдан-кам қарши ҳужумларга қочди. Илк бор тўлиқ олдинга чиқиш голга олиб келди: Мислав Оршич майдон марказида муаммосиз Уэсли Фофанадан қочиб кетди ва Кепа Аррисабалагани ожиз қолдирди. Айтганча, "Челси" бир ҳафта олдин Фофана учун 80 млн евро тўлади.



Гол "Динамо"ни дадилроқ қилди. Қарши ҳужумлар кўпайди, аммо асосийси — Загреб доим уларни зарбагача етказди, аммо "Челси" рақиб жарима майдончаси атрофида "овора бўлиб юрди". Якунда биринчи тайм ғалати статистикани тақдим этди: тўп меҳмонларда бўлди (66 фоиз), аммо мезбонлар кўпроқ ва яхшироқ тепишди (зарбалар бўйича 4:3, 2:1 — аниқ зарбалар).


Иккинчи тайм "Челси"нинг узоқ кутилган голи билан бошланди, аммо яна муваффақиятсизлик: Бен Чилуэлл Обамеянгга пас беришидан олдин офсайдда эди.


→ СИ "Челси"нинг "Загреб"га голини бекор қилди. Офсайдни ярим автоматик аниқлаш — ушбу ЧЛ учун янгилик



Лондонликларнинг кейинги ўйинига ишонч қўшилмади. Загреб дадил жавоб берди ва 56-дақиқада "Челси"нинг аҳволини деярли ҳалокатли ҳолатга келтирди: Стефан Ристовски "пушка"ни ижро этди, аммо Кепа тўпни дарвоза устунига йўналтиришга эришди.


Тайм ўрталарига келиб "Челси" ниҳоят "Динамо" устидан тўлиқ устунликни қўлга олди. Тухель бир неча ўзгаришлар амалга оширди, ҳужумни янгилади ва вазиятлар кўпайди. Асосий вақт тугашига бир неча дақиқа қолганда Рим Жеймс штангани "пойлади".


"Челси" ушбу ўйинда ёмон ҳаракат қилди, аммо сенсацион мағлубиятдан қутулиш учун барибир имкониятлар бор эди. Ҳакам асосий вақтга сахийлик билан саккиз дақиқа қўшди ва "Динамо"ни "қийнаб қўйди". Мезбонлар икки дақиқада ўз жамоаси майдонларига киравершда қоида бузишди. Икки ҳолатда ҳам тўп ёнига Хаким Зиеш келди... ва бир марта ҳам тўпни девордан ўтказа олмади. Якун — 1:0.



Илк ўйинда аутсайдердан учралган мағлубият Томас Тухелнинг "Челси"дан истеъфога чиқарилишига сабаб бўлди.


Алишер Остонов таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика