UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  9 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  33

СИ "Челси"нинг "Загреб"га голини бекор қилди. Офсайдни ярим автоматик аниқлаш — ушбу ЧЛ учун янгилик Янгиликлар

СИ "Челси"нинг "Загреб"га голини бекор қилди. Офсайдни ярим автоматик аниқлаш — ушбу ЧЛ учун янгилик

ЖЧ-2022да ҳам бўлади.

"Челси" кутилмаган тарзда меҳмонда Загребнинг "Динамо" жамоасига енгилди — 0:1. Томас Тухель жамоаси барибир гол урди, аммо Обамеянгнинг голи ҳисобга олинмади.


Иккинчи тайм бошида Пьер-Эмерик ҳисобни тенглаштиргандек туюлган бир пайтда, гол тезда бекор қилинди — унга узатма амалга оширган Бен Чилуэллда "ўйиндан ташқари ҳолат" аниқланди.




Бу тарихий лаҳза эди — илк бор бундай даражада офсайдни ярим автоматик аниқлаш тизими ишлади. Икки дақиқадан сўнг атайин вазиятнинг график модели намойиш этилди.



Билиш керак бўлган мавсумнинг бош янгиликларидан.


Ярим автоматик офсайдлар нима?


УЕФА августда ушбу мавсумдан Чемпионлар Лигасида офсайдни ярим автоматик аниқлаш тизими қўлланишини эълон қилди.


"УЕФА доимий равишда ўйинларни яхшилаш ва ҳакамлар ишларини қўллаб-қувватлаш учун янги технологик ечимлар қидиради. Ушбу инновацион тизим ВАР жамоасига офсайдни тезроқ ва яхшироқ аниқлашга имкон беради ва шу сабаб ўйин темпи ва қарорлар изчиллиги оширилади.


Тизим Чемпионлар Лигаси ўтадиган расмий ўйинлар ва ҳар бир стадионда тадбиқ қилиш учун тайёр", — деди УЕФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Роберто Розетти.


Янги технологияда стадионлар томлари остида ўрнатилган 12та кузатув камералари ишлатилади. Камераларнинг мақсади — тўпни кузатиш ва ҳар бир ўйинчидан 29 нуқтадан маълумот йиғиш. Қайта ишлаш тезлиги — секундига 50та фиксация. Шу сабаб у ҳеч қандай ҳаракатни ўтказиб юбормайди. Нуқталар — офсайдга алоқадар бўлган тананинг барча қисмлари.



Офсайдни яхшироқ аниқлаш учун тўпга инертиал ўлчовчи датчик ўрнатилган — бу ҳаракатни сезадиган элементлар тўплами (гироскоплар ва акселерометрлар). Тўпдан олинган маълумотлар ВАР хонасига тўп узатилиш (ёки рикошетлар) вазиятини яхшироқ ва максимал аниқлаш учун секундига 500 марта кетади.


Тизим ушбу маълумотларни биргаликда тўплайди ва сунъий интеллект барчасини таҳлил қилишга ёрдам беради. Якунда ВАР ҳакамлари "ўйиндан ташқари ҳолат"да турган ўйинчи тўпни олган пайти офсайд бўйича дарҳол сигнал олишади.


Офсайд ҳақида бош ҳакамга маълум қилишдан олдин видеоассистентлар технология офсайд чизиғини тўғри аниқлаганини ўзлари текширишади. Бу учун бир неча секундлар керак бўлади — шу сабаб тизим ярим автомат (автоматик эмас) деб аталади.


Бу ишларнинг натижаси ўзи яратадиган график модел ва унинг трансляцияга узатилишидир.


Тизим ЧЛнинг барча ўйинларида ишлатилади. Қатардаги Жаҳон чемпионатида ҳам


Тизим биринчи бор қўлланилганидан ярим соат ўтиб, у бошқа ўйинда ҳам "ёқилди" — у ерда "Копенгаген"нинг "Боруссия"га урган голи бекор қилинди. Ҳужум пайти давомида офсайд аниқланди.



Бутун бошли катта футбол ушбу тизимга ўтади. ФИФА ҳеч бўлмаганда аллақачон Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧда офсайдни ярим автоматик аниқлаш тизими бўлишини эълон қилди.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика