Latest news

"Челси" Маунтнинг нархини аниқлаб олди News

"Челси" Маунтнинг нархини аниқлаб олди

"Челси" раҳбарияти ёзда Мэйсон Маунтни сотиб юбориш ниятида.

24 ёшли футболчи билан шартнома 2024 йил ёзида якунланади. Томонлар шартнома узайтириш эхтимолидан жуда йироқ.

Аммо клуб бир йилдан кейин шартномаси якунланадиган футболчининг сотуви учун катта маблағ сўрамоқда - 70 млн евро.

Ҳозирда унга асосий даъвогар сифатида "Бавария" қаралмоқда. Ўз навбатида "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" вазиятни зимдан кузатиб бормоқда. Бироқ Лондон клуби футболчисини асосий рақибига сотишни хоҳламаяпти.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика