Latest news

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

“Чарм тўп” мусобақаси маҳалла ёшлари ўртасида давом этади News

“Чарм тўп” мусобақаси маҳалла ёшлари ўртасида давом этади

Tags :  Чарм тўп
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан жорий йилнинг апрель- май ойларида мактаб ўқувчилари иштирокида “Чарм тўп” мусобақаси ташкил қилинганидан футбол ихлосмандларининг хабарлари бор.

Эндиликда ушбу футбол эстафетаси маҳалла ёшлари ўртасида давом эттириладиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 13-сонли йиғилишига асосан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан маҳалла ёшлари ўртасида футбол бўйича "Чарм тўп" мусобақаларини минтақавий ва Республика босқичини ўтказиш юзасидан чора тадбирлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра 17-22 ёшдаги маҳалла ёшларидан иборат жамоалар июлб-август ойларида 4 босқичли тизимда куч синашадилар:
1-босқич: маҳаллалараро;
2-босқич: туман (шаҳар) миқёсида;
3-босқич: вилоят миқёсида;
4-босқич: республика миқёсида (финал).
Финал босқичи Тошкент шаҳридаги “Миллий” стадионида ташкил қилинади.

Мусобақа Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика