Latest news

23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  27 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  2 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  3 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  16 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  16 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   55

CAFA мусобақаларини ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ОАВ ходимлари тақдирланишди News

CAFA мусобақаларини ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ОАВ ходимлари тақдирланишди

Tags :  CAFA
Хабарингиз бор, шу йилнинг июль ойида пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциациясига (CAFA) аъзо мамлакатларнинг U-16 ва U-15 терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтганди.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида мазкур мусобақани ёритишда фаол бўлган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ташкилот Бош котиби Санжар Ризаев ва ОАВ ходимлари қатнашишди.

Умид Аҳмаджонов мусобақаларни ёритишда жонбозлик кўрсатган ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдириб, уларга ташкилот номидан ташаккурнома ва совғалар топширди.

"МОФА ва ЎФА томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, мусобақалар борасида фикр-мулоҳазалар, таклифлар бўлса уларни тинглашга ҳамиша тайёрмиз. Биргаликда ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқамиз. Бунинг учун Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак", - деди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, МОФА президенти келгуси мусобақаларда ҳам журналистлардан ана шундай фаоллик кутиб қолишини таъкидлаб ўтди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика