Latest news

18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  1 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   2 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  11 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  3 15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  7 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  4 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  4

“Бухоро”нинг иккинчи даврага тайёргарлик режаси аниқ News

“Бухоро”нинг иккинчи даврага тайёргарлик режаси аниқ

Tags :  Бухоро
Биринчи даврани 6-ўринда якунлаган бухороликлар иккинчи даврада ҳам имкон қадар мухлисларини хурсанд этиш мақсадида.

Бунинг учун жамоа давралар оралиғида ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Улуғбек Бақоев бошчилигидаги мураббийлар штаби ёзги давралар оралиғида аниқ режа асосида йиғин олиб боради. Унга кўра жамоа аъзолари 11 июль куни Тошкент вилояти, Чимён тоғ ён бағрида жойлашган шинам “Парадайс грин” масканида йиғилади. У ерда ўқув-йиғин машғулотлари 17 июль кунига қадар давом этади. Шундан сўнг футболчиларга икки кунлик дам берилади. 20 июлдан эса иккинчи босқич йиғини старт олади.

Бу сафарги йиғин Тошкентда ўтади. Шу куннинг ўзида жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилади. 21 июль куни эса йиғиндаги илк синов-назорат баҳсида майдонга тушилади. Спарринг рақиб сифатида “Бунёдкор” ёшлар жамоаси танланган. Умуман олганда, Тошкентдаги йиғин чоғида “Бухоро” 23 июль куни “Навбаҳор”га қарши ҳам синов-назорат учрашувида майдонга тушади. Маълумки 28 июль куни Улуғбек Бақоев бошқарувидаги жамоа Тошкентда Ўзбекистон Кубоги доирасидан ўрин олган ¼ финал босқичида “Локомотив”га қарши жавоб ўйинини ўтказади. Мазкур учрашувга шу тариқа тайёргарлик кўриш режаси ишлаб чиқилган.  

“Бухоро” матбуот хизмати.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика