Latest news

13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  3 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  10 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   18 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  22 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  3

Бухоролик ҳакам фаолиятини якунлади. Нега? News

Бухоролик ҳакам фаолиятини якунлади. Нега?

Гап Coca-Cola Суперлига орқали сизга яхши таниш бўлган Элёр Турсунов ҳақида кетяпти.

Ҳаммаси 8-тур доирасидаги "Сўғдиёна" 1:2 "Насаф" ўйинидан кейин бошланди. Жанговар ва асабий руҳда ўтган учрашувда унча-мунча реферини қийнаб қўядиган вазиятлар содир бўлди. 


Ўйин назоратчиси Бобур Ҳайдаров бухоролик реферининг ҳаракатларини қониқарсиз деб топиб, "2" баҳо билан "сийлаган". У ўз қарорини 79-дақиқада содир бўлган эпизод билан асослади. Ҳайдаровнинг фикрига кўра, Элёр Турсунов ўша вазиятда "Насаф" дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилаши керак эди.

Қоида бўйича "2" олган рефери маълум муддатга дисквалификация қилинади. Ва бу вазият ЎзФҲМ таркибидаги махсус комиссияда кўриб чиқилади. Комиссия таркибидаги тажрибали мутахассислар эса Турсуновнинг ҳаракатларини тўғри баҳолаб, назоратчи эпизодга баҳо беришда адашганини билдирди. 

Эшитишимизга қараганда, Жиззахдаги ўйиндан кейин ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам марказий тўқнашувдаги дадил ҳаракатлари учун бош ҳакамга ташаккурини етказган.

Элёр Турсунов одатий ишини давом эттириши керак эди. Аммо орадан 1,5 ой ўтсаямки, рефери асоссиз равишда Суперлига баҳсларидан четда қолдирилмоқда. Бу бўйича ҳеч қандай тушунтириш ҳам, сабаб ҳам кўрсатилмаяпти.

Шу ўринда савол туғилади: Турсуновни ким, нима учун чемпионатдан четда қолдирди? Ҳакамлар хато қилса, жазоланади. Бобур Ҳайдаровга нисбатан ҳам қандайдир чора кўриладими? Ёки назоратчиларга адашиш мумкинми?


Ушбу воқеадан кейин "емаган сомсаси учун пул тўлашдан" чарчаган, ҳакамлакнинг келажаги бўйича ҳеч қандай умиди қолмаган арбитр соҳадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Элёр Турсунов билдиргисини ЎФА раҳбариятига тақдим қилиб, аллақачон кетган.

Хуллас, чемпионатимиздаги реферилар сони яна биттага камайди. Бу футбол раҳбарлари учун жиддий сигнал бўлиши керак. Чунки Элёр Турсунов жисмоний ҳолати талаб қилгани учун кетмади (у ҳали 32 ёшда). Қандайдир коррупцион ҳолатлар туфайли четлатилмади. У адолатсизликлардан чарчагани учун кетяпти...

P.s. Агар бир мутахассис тайёр нонини ташлаб, соҳадан кетиб юборадиган даражада чарчаган бўлса, мавжуд тизим ҳақида қайта ўйлаб кўрилиши керак.

обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Author :
Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика