Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Бухоро ва Қашқадарё футбол фахрийлари ўзаро куч синашишди News

Бухоро ва Қашқадарё футбол фахрийлари ўзаро куч синашишди

Бугун Бухоро шаҳридаги “Бухоро” спорт мажмуасида икки қўшни вилоят футбол фахрийларидан иборат жамоалар майдонга тушишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, меҳмонларни Бухоро вилояти Футбол Федерацияси вице-президенти Тўра Салимович Қўлдошев бошчилигдаги мезбонлар катта эҳтиром билан кутиб олишди. Бундан фахрийларимиз жуда мамнун бўлишди.

Ҳар йили ўтказиладиган Ўзбекистон футбол фахрийлари ўртасидаги мамлакат биринчилиги саралаш учрашувлари старт олган
 
Бугун ушбу биринчилик доирасидаги учрашувда икки қўшни вилоят футбол фахрийлари жамоаси ўзаро куч синашишди. Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 1 октябр куни Қаршида бўлиб ўтади.

Шуниси диққатга сазоворки, бугунги учрашувда вилоятимиз футбол фахрийларидан тузилган жамоа, рақиблари дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритишди ва ишончли ғалабасини нишонлашди. “Насаф” жамоасининг бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич учрашувда иккита голга муаллифлик қилди. Учрашувдаги битта голни “Насаф” жамоасининг ўтмишдаги афсонавий футболчиси Зафар Холмуродов киритган бўлса,  яна бир голни Ихтиёр Мардонов киритди.

Бугунги учрашувда вилоятимиз номидан қуйидаги футбол фахрийлари майдонда ҳаракат қилишди.

Аслиддин Ҳасанов, Николай Минчев, Нурали Султонов, Шуҳрат Тошпўлатов, Бахриддин Омонов, Динмуҳаммад Қурбонназаров, Дадажон Тоғаев, Рўзиқул Бердиев, Обид Ҳамроев, Зафар Холмуродов, Комил Ёмғиров.

Заҳирадан қуйидаги футбол фахрийлари майдонга тушишди: Ўткир Холиқов, Ихтиёр Мардонов, Шуҳрат Қиёмов. 

Энди фахрийларимиз жавоб учрашувига тайёргарлик кўришади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика