Latest news

03:34Қосимов: "Бугунги ўйин футболнинг безаги бўлди, бир мухлис келган бўлса ҳам, у учун ўйнаймиз"  0 03:10Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим"  0 02:38Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди  13 00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  0 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  8 23:35Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"  18 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  11 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  4 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  14 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  16 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  9 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  4 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  23

"Бунёдкор" футбол клубига янги президент тайинланди News

"Бунёдкор" футбол клубига янги президент тайинланди

“Бунёдкор” футбол клуби Кузатув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда клуб моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари ушбу йиғилишда, Кузатув кенгаши аъзолари томонидан клубга янги президент тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда ҳам ўз номи ва ўрнига эга бўлган “Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев расман “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди.

Ўз навбатида, Абдуллаев Меҳриддин Раззоқовичга “Бунёдкор» футбол клуби президенти лавозими даврида катта омад ва зафарлар тилаб, уларнинг раҳбарлиги остида “Бунёдкор” ўзининг шонли тарихи қайтишига, жамоамиз яна чемпионлик учун курашишига, Осиё чемпионлар лигасида яна мунтазам тарзда тўп суришига ишонамиз!

Маълумот учун: Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика