Latest news

00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  31 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  29 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0

“Бунёдкор” ФК Миржалол Қосимовга самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради! News

“Бунёдкор” ФК Миржалол Қосимовга самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради!

“Бунёдкор” футбол клуби ташкил топиши ва ҳозирги даражага етишида Миржалол Қосимовнинг ҳиссаси беқиёс дейилса – муболаға бўлмайди.

“Бунёдкор” футбол клуби ташкил топиши ва ҳозирги даражага етишида Миржалол Қосимовнинг ҳиссаси беқиёс дейилса – муболаға бўлмайди. Жамоа 1-лигага чиққанида аввал ўз маслаҳат ва тавсиялари билан ёрдам берган Қосимов, 2007 йилнинг 6 декабрь куни олий лигада бош мураббий этиб тайинланди. Ўша куни Бухоро вилоятининг “Вобкент” жамоасини қабул қилган “қалдирғочлар” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонгандилар. Кейинчалик Миржалол Қосимов бошчилигида “Бунёдкор” кўплаб ютуқларга эришди.


Ўзбек футболи фидоийси Миржалол Қосимов нафақат мураббийлик, балки клубни профессионал ташкил этиш борасида ҳам ўз билимлари ва маслаҳатлари билан амалий ёрдам берди. Ёшлар ва фарм-клуб жамоалари, академик гуруҳлар ва футбол мактаблари тузилиши ва фаолият юритишида жонбозлик кўрсатди.

Ўзбекистон футбол федерацияси Миржалол Қосимовга миллий терма жамоа бошқарувини ишониб топширганида, “Бунёдкор” ФК буни шараф деб билди ва унинг кейинги фаолиятига омад тилади. Шу тариқа мутахассис 2008 йилнинг 24 сентябридан 2010 йилнинг 28 майига қадар ЎФФ терма жамоалар марказида фаолият юритди.

2012 йил 4 июнь куни Миржалол Қосимов яна миллий терма жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Ўша пайтда “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 босқичига йўл олган ва юртимиз шарафини бу нуфузли мусобақада ишончли ҳимоя қилаётган эди. Буни тўғри тушунган ЎФФ раҳбарияти Қосимовга терма жамоа билан бирга клубда ҳам ишлашига рухсат берди. Бу қарор ўзини оқлади ва ўша мавсумда “қалдирғочлар” ОЧЛ ярим финалигача етиб бордилар.

2014 йилнинг 26 март куни Австралиянинг Сидней шаҳрида Осиё Кубоги-2015 мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов маросимдан сўнг кўплаб ҳамкасблари билан музокарада бўлишди ва ҳамкорлик доирасида учрашишга келишиб олишди.

ЎФФ терма жамоалар маркази миллий терма жамоамиз Осиё Кубоги-2015да муносиб иштирок этиш учун тайёргарлик режасига эга ва уни амалга ошириш йўлида барча шароитларни яратишга қодир. Ўз навбатида бош мураббий фақат терма жамоада ишлаши ва бутун эътиборини муносиб тайёргарликка қаратиши мақсадга мувофиқ. Шу тариқа Миржалол Қосимов футболимиз мутасаддилари қарорига кўра фақат терма жамоалар марказида фаолият юритади ва бор эътиборини мамлакатимиз бош жамоасига қаратади.

Ўз навбатида “Бунёдкор” ФК Миржалол Қосимовнинг бу қарорини ҳурмат қилади. Клуб ва жамоа юксалишида қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради ва унинг масъулиятли ишида омадлар тилайди!

Миржалол Қосимовнинг “Бунёдкор” ФК бош мураббий сифатида қайд этган натижалари ва эришган ютуқлари:


“Бунёдкор” бош мураббийи сифатида Ўзбекистон чемпиони: 2010, 2011, 2013

“Бунёдкор” бош мураббийи сифатида Ўзбекистон кубоги соҳиби: 2010, 2012, 2013

“Бунёдкор” бош мураббийи сифатида Ўзбекистон суперкубоги соҳиби: 2014

“Бунёдкор” бош мураббийи сифатида Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси: 2008, 2012

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика