Latest news

10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  1 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  3 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  1 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  11 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  8 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  4 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  13 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  8

"Бунёдкор" Бекободда қийин ғалабани қўлга киритди News

"Бунёдкор" Бекободда қийин ғалабани қўлга киритди

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Металлург" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.
«Металлург» (Бекобод) – «Бунёдкор» (Тошкент) 1:2
26 апрель 2015. Бекобод. "Металлург" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
А.Асимов, Т.Галеев, А.Пўлатов, Р.Копадзе.
Назоратчи: И.Нехочин.
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 8, - 0:1 (Темур Аюпов). Дилмурод Каримов 26 пенальти, - 1:1. Воҳид Шодиев 86, - 1:2 (Сато Минори).
"Металлург": 32.Сухроб Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Одилов, 9.Шахзодбек Нурматов (21.Сардор Расулов, 84), 13.Александр Ковалев, 14.Даврон Каримқулов, 15.Алишер Зиёвуддинов (77.Саиджон Абдужабборов, 82), 19.Руслан Вагапов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Мурод Тошматов.
Захира: 91.Зафар Сафоев, 8.Аюбхон Нўъмонов, 17.Нозим Эсонов, 23.Миртўра Акбаров, 55.Зоҳид Абдуллаев, .

"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 4.Хайрулла Каримов (С), 9.Минори Сато, 11.Мирзоҳид Ғофуров, 13.Иван Милошевич (16.Артём Филипосян, 64), 15.Обид Жўрабоев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 39.Элдор Шомуродов (21.Сардор Рашидов, 46), 40.Темур Аюпов (14.Вохид Шодиев, 54), 48.Акрамжон Комилов
Захира: 25.Муроджон Зухуров, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброхимов, 20.Самир Бекрич


                                          
                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          ЯНГИЛАШ


Матнли трансляция "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати ёрдамида олиб борилди.

90+4. Учрашув тугади. "Металлург" - "Бунёдкор" 1:2

90+2. "Бунёдкор" қарши ҳужумга ўтди. Рашидов тўпни Шодиев томон оширди. Бироқ Воҳидга бироз тезлик етишмади.

90.
Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

86. Марказдан Сато томонидан оширилган тўпни Шодиев кўкрагида тўхтатиб олиб, дарвозани чап оёғида ишғол қилди. Ҳисоб ўзгарди - 1:2.

86. ГООООООООООООООЛ! 1:2. Воҳид Шодиев!

84. Ўзгариш. "Металлург".
Шаҳзодбек Нурматов ўрнига Сардор Расулов тушди

82. Ўзгариш. "Металлург". Алишер Зиёвуддинов ўрнига Саиджон Абдужабборов тушди

80. Филипосяннинг чамаси 50 метрлардан йўллаган зарбасини Султонов қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

80. Нурматов узатган тўпни Каримов дарвозага зарб билан тепди. Ноаниқ

77. "Бунёдкор" ҳужумда. Рашидов тўпни ўзидан-да қулай вазиятда турган Сатога оширди. Аммо япониялик футболчи дарвозага зарба беролмади.

76. "Металлург"нинг бурчак зарбасидан кейин хавфли вазият юзага келди. Каримовнинг якуний зарбаси ноаниқ чиқди.

68. Бурчакдан оширилган тўпга зарба бериш чоғида Филипосян ва Каримов тўқнашиб кетишди.

67. Ҳамдамов жудаям қулай имкониятдан фойдалана олмади.

66. Зиёвуддинов оширган тўпни Каримов дарвозага тўғрилади. Зарбага аниқлик етишмади.

65. Сато чиройли пас билан Шодиевни қулай вазиятга чиқарди. Воҳиднинг якуний зарбаси ноаниқ чиқди.

64. Ўзгариш. "Бунёдкор". Иван Милошевич ўрнига Артём Филипосян тушди

60. "Бунёдкор" тўпни ўзида сақлаган ҳолда турли нуқталардан ҳужумлар ташкил этмоқда. Лекин "Металлург"нинг зич ҳимоясидан ўтиб бўлмаяпти.

56. Милошевич-Сато ташкил этган ҳужумни Ҳамдамов якунлай олмади. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

54. Ўзгариш. "Бунёдкор". Темур Аюпов ўрнига Воҳид Шодиев тушди

53. Дилмурод Каримов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Комилов чаққонроқ ўйнаб, тўпни ундан олиб қўйди.

51. Каримқуловнинг хатосидан Рашидов фойдалана олмади. Сардор зарба беришни кечиктириб юборди.

48. Бурчакдан оширилган тўпни Нурматов боши билан дарвозага йўллади. Бирозгина ноаниқ.

46. Ўзгариш. "Бунёдкор". Элдор Шомуродов ўрнига Сардор Рашидов тушди

46. Иккинчи бўлим бошланди


45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:1

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Сато тезлик билан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва икки футболчини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Тўп йўлига бошқа футболчи тўғаноқ бўлди.

40. "Металлург" қарши ҳужумга ўтди. Каримов узатган тўпни Вагапов дарвозага йўллади. Ноаниқ.

37. Комиловнинг чап қанотдан узатган тўпи хавфли кўриниш олиб, дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди.

36. "Металлург" футболчилари голдан сўнг анча жонланишди.

32. "Металлург" стадионига ташриф буюрган ишқибозлар жудаям чиройли ўйин гувоҳи бўлишмоқда.

30. Нурматов томон узатилган тўпга Тўраев чаққонлик билан чиқиб, тўпни оёқлари билан тепиб юборди.

28. Сўнгги уч дақиқа давомида "Металлург" бир неча хавфли ҳужумлар уюштирди. Ўйиннинг бориши жудаям жонланиб кетди.

25. ГОООООООООООЛ! 1:1. Дилмурод Каримов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди!

24. Пенальти! Обид Жўрабоев тўп учун курашда Вагаповга нисбатан қўполлик ишлатди, деб топган "Бунёдкор" дарвозасига Асимов пенальти белгилади.

22. "Металлург"да яна бир имконият. Нурматовнинг чамаси 6-7 метрлардан бош билан йўллаган зарбасини Тўраев эгаллаб олди.

21. Бурчакдан оширилган тўпни Нурматов боши билан дарвозага йўллади. Тўпни дарвоза устуни ёнгинасидан Ковалёв тўрга жойлай олмади.

20. Дилмурод Каримовнинг чап қанотдан оширган тўпи хавфли чиқди. Комилов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

16. Собирхўжаев рақибдан тўпни олиб қўйиб, янги ҳужум бошлади. Бироқ уни рақиб футболчилари қўполлик билан тўхтатиб қолишди.

13. "Қалдирғочлар" жуда чиройли комбинация ташкил этишди. Ғофуров оширган хавфли тўп оширишини дарвозага тўғрилаб қўядиган футболчи топилмади.

8. Собирхўжаев абжирлик билан рақибдан тўпни олиб қўйди ва дарҳол Аюповни олдинга бошлади. Темур эса тўпни қанотдан Ҳамдамовга узатди. Достонбек жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олиб, Султоновнинг оёқлари орасидан дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

8. ГОООООООООООЛ! 0:1. Достонбек Ҳамдамов!

5. Даврон Каримқуловнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

3. Бурчакдан оширилган тўпни Комилов боши билан дарвозага йўллади. Бирозгина ноаниқ.

2. Жўрабоев оширган тўпни Ғофуров боши билан дарвозага тўғрилади. Хошимов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

2. Ўйин аввалида



1. Учрашув бошланди.

Ўйиннинг матнли трансляциясини "Бунёдкор" матбуот хизмати билан ҳамкорликда тақдим этамиз.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика