Latest news

18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  0 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5

"Бунёдкор": "Ал-Наср"га янги бош мураббий тайинланди News

"Бунёдкор": "Ал-Наср"га янги бош мураббий тайинланди

“Бунёдкор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси 1-туридаги рақиби Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубига янги бош мураббий тайинланди.

Хабарингиз бор, кетма-кет омадсизликлардан сўнг “Ал-Наср” бош мураббийи бўлиб ишлаб келган италиялик Фабио Каннаваро истеъфога чиқарилганди. Шундан сўнг бош мураббийлик вазифаси вақтинча колумбиялик собиқ машҳур дарвозабон Рене Игитага топширилди. Бу мутахассис бошчилигида “Ал-Наср” Жидданинг “Ал-Аҳли” клуби билан 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди.

18 февраль куни “Ал-Наср” клуби жамоанинг янги устозини эълон қилди. Бунгача “Дорадос де Синалоа” (Мексика), “Реал Сосьедад” (Испания), “Альмерия” (Испания), “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони) клубларида фаолият юритган испаниялик мутахассис Рауль Канеда “Ал-Наср”ни мавсум охиригача бошқариб борадиган бўлди. Таъкидлаш жоизки, Канеда учун “Ал-Наср” бегона эмас. У бундан аввал 2014 йилнинг 2 майидан 31 октябрь санасигача ушбу жамоада фаолият юритган.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика