Latest news

21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  1 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0

«Бунёдкор» академияси икки юлдузли академия мақомини олди News

«Бунёдкор» академияси икки юлдузли академия мақомини олди

2019 йилнинг 29 октябрь санасида Ласло Салаи бошчилигидаги ОФКнинг ишчи гуруҳи юртимизга ташриф буюриб, «Бунёдкор» футбол академиясининг бугунги куни, фаолияти, мураббийларнинг салоҳияти, иш тартиби, машғулотлардан тортиб, ўқувчиларнинг билим олиш жараёни билан яқиндан танишганди.

Танишувдан асосий мақсад академия икки юлдузли мақомга лойиқ эканлигини кўздан кечириш эди. Куни кеча ишчи гуруҳга раҳбарлик қилган Ласло Салаи ОФК «Бунёдкор» футбол академиясидаги яратилган шароитлар академияга икки юлдузли мақомни беришга лойиқ эканлигини тасдиқланганини маълум қилди. Маълум бўлишича, ОФК «Бунёдкор» академиясига икки юлдузли мақом бериш бўйича расмий ҳужжатни шу йилнинг февраль ойида топширишни мўлжалламоқда

Маълумот ўрнида айтиш керак, академиялар бўйича энг юқори мақом уч юлдузли ҳисобланади. Қатардаги «Эспайр» футбол академияси Осиёда уч юлдуз олган академиялар қаторига киради. Европада «Порту», «Аякс», «Барселона» футбол академиялари уч юлдуз мақомини олган.

Япониянинг «Фукишима», Жанубий Кореянинг «Сеул» жамоаларининг академиялари Осиёдаги икки юлдузли академиялардир. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, «Бунёдкор» академияси нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда икки юлдузли мақомини олган илк академиядир.

Айтиш керакки, бу мақом клуб ва академияда фаолият юритаётган инсонларнинг меҳнатига берилган асл баҳодир. Икки юлдузли академия мақомини олган «Бунёдкор» футбол академияси бундан кейин ҳам ўзбек футболига юлдузларни етиштириб беришда давом этади.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика