Latest news

15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  2 15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  6 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  18 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

Бугун воҳалик Маэстро 49 ёшга тўлди! News

Бугун воҳалик Маэстро 49 ёшга тўлди!

Бугунги санада ўз таваллуд кунларини нишонлаётган футбол аҳлини унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун Қашқадарё футболи, хусусан "Насаф" профессионал клубига садоқатли ҳам футболчи, ҳам мураббий, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Рўзиқул Бердиев 49 ёшга тўлди.

Рўзиқул Саъдуллаевични бугунги унутилмас сана муносабати билан сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари, у кишини таниган, билган барча инсонлар ҳамда "Насаф" клуби мухлислари номидан муборакбод этамиз.



Рўзиқул Бердиев 1997 йилдан бери "Насаф" билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийлар штабига қўшилди. "Насаф" сафида 314 та ўйинда майдонга тушган футболчи узоқ йиллар жамоага сардорлик ҳам қилган.



Рўзиқул Бердиев "Насаф" клуби бош мураббийи сифатида чемпионатимизда 4 та бронза ва 1 та кумуш медални қўлга киритди. Бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучди. Тўрт марта Ўзбекистон Кубоги финалчиси бўлди. Уч марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи деб топилди. "Насаф" бош мураббийи сифатида 5 бор Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиевдан иқрор ва иқтибос

- Тўғрисини айтаман, мураббий сифатида ўзимга кўпинча танқидий муносабатда бўламан. Камчиликларимни билсам, буни жуда қаттиқ қабул қиламан. Мени биринчи танқидчим - ўзим. Футболда, мураббийда камчилик бўлади. Қачонки сиз ўзизни танқид қилмасангиз, камчиликларингизни билмасангиз, унда ўсишдан тўхтаб қоласиз. Идеал мураббий бўлмайди. Барчани камчилиги бўлади. Муҳими, инсон ўша камчилиги ҳақида билиши, буни тўғрилаш ўстида ишлаши лозим.

Агарда мен ўзимни идеал мураббий деб билсам, камчиликларим йўқ деб ўйласам, унда футболдан кетишим керак. Мен ҳали футболда кимман? Ҳали ўрганадиган, узлаштирадиган жиҳатларим жуда кўп. Мураббий, умуман инсон доимо изланишда бўлиши керак.

Мен билган нарса балки жамоамиз ёки Ўзбекистон чемпионати даражасида бўлиши мумкин. Шуниси аниқки, мен билмаган нарсалар жуда кўп футболда. Бу борада эса изланиш, меҳнат қилиш керак. 



Азизжон Нуров, "Қизилқум" матбуот котиби

"Рўзиқул Саъдуллаевични устозим, акамдек биламан. Ўз вақтида "Насаф" клубида бир неча йил бирга ишлаганмиз. Бу инсон ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Ўта самимий, оилапарвар, бировнинг кўнглига тегадиган гапларни айтмайдиган, бир сўз билан айтганда Ҳазрати Инсон! Оиламиз аъзолари ва ўз номимдан Рўзиқул акани бугунги таваллуд кунлари билан муборакбод этаман. Фарзандлари роҳатини кўрсинлар, "Насаф"ни янги ғалабалар сари етакласинлар! Ёш истеъдодларни тарбиялаш, кашф қилишдан чарчмасинлар!". 



Ўз ўрнида биз ҳам фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор Рўзиқул ака Бердиевни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Рўзиқул Саъдуллаевичга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Оила аъзолари ҳамда барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг деб қоламиз.



Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика