Latest news

11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  0 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  0 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0 09:28«Ланс» «Челси»дан марказий ҳимоячи олиб келмоқда  2 09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  1 08:33«Қўқон-1912» сафига жорий мавсумни «Сурхон» ва «Динамо»да бошлаган футболчилар келиб қўшилди  0 08:10Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"  1 07:40Аҳрол Рисқуллаев узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди  1 01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  34 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0

"Бугун оддий жамоалар ўйнамайди. Черан ва Станоевич катта саҳнага чиқиши мумкин" Суперкубок олдидан мутахассислар фикри News

"Бугун оддий жамоалар ўйнамайди. Черан ва Станоевич катта саҳнага чиқиши мумкин" Суперкубок олдидан мутахассислар фикри

Бугун Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида 2022 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади

Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ва кубок соҳиби "Насаф" тўқнаш келади. Мазкур баҳс олдидан  Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари, собиқ футболчи Камолиддин Мурзоев ва мураббий Азамат Абдураимовнинг фикрларини тингладик.

Камолиддин Мурзоев - Мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани учун жамоалардан ёрқин ўйин кутиш бироз нотўғри бўлади. Ўртоқлик ва расмий ўйинларнинг шукуҳи бошқача. Фикримча, жамоалар бир-бирларига эҳтиёткорлик билан ёндошишади. 

Бугун "Пахтакор"да Черан кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Яъни катта саҳнага чиқади.  "Насаф"да эса барибир жамоавий ўйин шаклланган. Яққол бирор бир футболчини кўрсатиш қийин бўлсада, Марко Станоевич  "Пахтакор"га бош оғриқ бўла олади. Бу финаллигини унутмаслигимиз лозим. Имкониятлар 50/50. 

Албатта Ойбек Бозоров катта йўқотиш. Бироқ Рўзиқул Бердиев бундай паллада қандай йўл тутишни биладиган мураббий. Бозоров билан жамоа янада кучаярди. Айтганимдек, жамоавий ўйин борлиги учун у қадар катта йўқотиш ҳисобланмаса керак.

Азамат Абдураимов  - Ўзбекистон  Суперкубоги катта футболни соғинганлар учун ҳақиқий байрам ҳисобланади. Мамлакатимизда футбол баҳори нафаси кезиб юрибди. Шу боис ўзим ҳам бу беллашувни интиқлик билан кутмоқдаман. Бугун оддий жамоалар эмас, Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги энг яхши клублари тўқнашади. Тўғри  "Насаф"да молиявий муаммолар кузатилаётганига қарамай мавсумни соврин билан тугатмоқда. Мутахассис сифатида Суперкубогдан сифатли  ўйин кутяпман. 

Жамоаларнинг имкониятини тенг баҳолаган бўлардим.  "Насаф" ўтган йили бу жамоага қарши нималарга қодирлигини кўрсатди. "Пахтакор"да янги мураббийлар штаби иш бошлади. Славче Войнескининг қандай услуб ва фалсафага эгалигини билмаймиз. Шундай экан кўпчилик учун бу қизиқ туюлади.

Мавсум боши. Бундай ҳолатда жамоаларнинг қандай тайёргарлик билан етиб келгани асосий ўринга чиқади, деб ўйлайман. Тактик ишланмаларни йўлга қўйиш учун вақт зарур. Ишонч билан айтаманки, футболчилар катта иштиёқ билан ҳаракат қилишади. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика