Latest news

12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  1 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  1 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  22 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Бунёдкор" News

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Бунёдкор"

Бугун Суперлиганинг 5-тур баҳсларига старт берилади. "Қизилқум" ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилади.

Бугун Навоийда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. "Қизилқум" ўтган турда "Сўғдиёна"ни сафарда мағлуб этиб қайтган бўлса, "Бунёдкор" ўз майдонида "Бухоро"дан устун келди.

Мусобақа жадвалида "Бунёдкор" 10 очко билан биринчи ўринда боряпти. "Қизилқум" эса ҳозирча уч очко жамғарган ва 10-ўринни эгаллаб турибди. 

Факт: "Қизилқум" мавсумни кетма-кет учта мағлубият билан бошлади. Жамоа ўз майдонида "Локомотив", "Қўқон-1912" ва "Насаф"га ютқазиб қўйди. 

Биласизми? "Қизилқум" уйдаги баҳсларда фақат бир марта тўп кирита олди. Гол муаллифи: Андрей Сидоров. Қолаверса, "Қизилқум" Суперлигада энг кўп гол ўтказиб юборган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Яна бири - "Сўғдиёна". Иккала жамоа ҳам ўз дарвозасидан 8та тўп ўтказиб юборди. 

"Қизилқум" ҳужумчиси Элгужа Григалашвили ўтган турда "Сўғдиёна" дарвозасига учта гол уриб, Суперлигадаги илк хет-трик муаллифи бўлди. 

Факт: "Бунёдкор" ҳозирча мағлуб бўлгани йўқ. Жамоа ҳисобида учта ғалаба ва битта дуранг бор. 

Биласизми? "Бунёдкор" охирги учта ўйинни ғалаба билан якунлади. Миржалол Қосимов шогирдлари уйда "Пахтакор" ва "Бухоро", сафарда "Нефтчи"ни мағлубиятга учратишди. Бундан ташқари, "Бунёдкор" ҳозирча сафарда гол ўтказгани йўқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика