Latest news

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Бугун футбол. "Пахтакор" ўзини Кубокдан чиқиб кетишга мажбур қилган "Насаф"ни қабул қилади News

Бугун футбол. "Пахтакор" ўзини Кубокдан чиқиб кетишга мажбур қилган "Насаф"ни қабул қилади

Бугун олий лиганинг 14-тур баҳсларига старт берилади. Мухлислар Тошкентда "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви гувоҳи бўлишади.

"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги баҳсларини "Насаф" туфайли тарк этди. "Насаф" биринчи ўйинни "Пахтакор" стадионида 3:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Энди жамоалар олий лига ўйинида бир-бирларини синовдан ўтказишади. 

Иккала жамоа ҳам мавсумни икки хил ўтказмоқда. "Насаф" 23 очко билан 2-ўринда бораётган бўлса, "Пахтакор" 18 очко тўплаган ва 8-ўринни эгаллаб турибди. 


"Пахтакор" ҳозирча ўз майдонида бешта ғалабага эришган ва икки бор мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 11-7. Жамоа ҳали дуранг ўйнамаган. "Пахтакор" уй беллашувларида 15 очкони қўлга киритган. 

Биласизми? "Пахтакор" ўз майдонидаги охирги уч учрашувни ғалаба билан якунлади. Пойтахтликлар "Навбаҳор", "Бухоро" ва "Сўғдиёна"дан устун келишди. Қизиғи "Пахтакор" шу ўйинларда аввалига битта, кейин иккита, учинчисида учта гол урди. 

"Насаф" ҳозирча сафарда еттита ўйинда майдонга тушган бўлса, шундан иккитасида ғолиб чиққан. Бердиев шогирдлари сафарда "Қўқон-1912" ва "Шўртан"дан устун келишган. Шунингдек, иккита ўйинда дуранг ва уч марта мағлубият қайд этилган. 

Биласизми? "Насаф" кетма-кет беш ўйиндан бери сафарда ғолиб чиқа олмаётганди, бироқ ўтган турда жамоа "Шўртан"ни мағлуб этиб қайтди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика