Latest news

16:44Big name, Big team, Big coach...  2 16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  5 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  10 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  25 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1

Бугун футбол. Ўз майдонида гол ўтказмаётган "Бухоро" АГМКни қабул қилади News

Бугун футбол. Ўз майдонида гол ўтказмаётган "Бухоро" АГМКни қабул қилади

Бугун Суперлиганинг 7-тур баҳсларига старт берилади. "Бухоро" ўз майдонида Олмалиқ шаҳрининг АГМК клубига қарши баҳс олиб боради.

Турнир жадвалида "Бухоро" 12 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. АГМК ҳисобида 8 очко бўлиб, улар 6-ўринда бормоқда. "Бухоро" бунгача ўтказилган уйдаги ҳамма учрашувларда ғалаба қозонди. Бухороликлар уйда "Қўқон-1912", "Сўғдиёна" ва "Пахтакор"дан устун келишди. 

Қизиғи шундаки, "Бухоро" ўз майдонида ҳали гол ўтказгани йўқ. Тўплар нисбати 5-0. Жамоа охирги иккита ўйинини 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади. 

Биласизми? АГМК охирги уч ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Виктор Кумиков шогирдлари уйда "Локомотив" ва сафарда "Нефтчи"ни мағлуб этишди. Шунингдек, "Қўқон-1912" билан 0:0 ўйнашди. 

Бугун Бухорода қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. "Бухоро" ўз майдонида ҳужумкор ўйин кўрсатиши табиий. Аммо АГМК ҳам яхши таркибга эга ва уларда бўйдор футболчилар кўп. Имкониятлар борасида тенг дея оламиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика