Latest news

19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  36 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (онлайн ҳисоб)  5 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  13 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум" News

Бугун футбол. "Насаф" - "Қизилқум"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлига 9-тур учрашувлари давом эттирилади.

Бугун Қаршида футбол ишқибозлари "Насаф" - "Қизилқум" қарама-қаршилиги гувоҳи бўлишади. Ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олган "Қизилқум" камида кучли учликдан жой олишни мақсад қилган. Ўз навбатида "Насаф" ҳам доим медаллар учун курашишини яхши биласиз. 

"Насаф" бошқаларга нисбатан кам ўйин ўтказган, шу боис 12 очко билан 6-поғонада турибди. Жамоа ҳисобида 3 ғалаба ва уч дуранг бор. Тўплар нисбати 5-2. 8та учрашувда майдонга тушган "Қизилқум" эса 14 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни банд этиб турибди. Тўплар нисбати 12-8. 

"Насаф" Суперлигада мағлубиятга учрамаган икки жамоадан бири. Яна бири - "Пахтакор". Рўзиқул Бердиев шогирдлари Суперлигада охирги учта баҳсдан иккитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашди. "Насаф" сафарда "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна"дан устун келиб, ўз уйида "Пахтакор" билан дуранг ўйнади. 

Қизиғи шундаки, ҳозирча Қаршида иккита учрашув ўтказган "Насаф" ҳали ғалаба қозонмаган. 

Мавсумни иккита ғалаба билан бошлаган "Қизилқум" 3-турда "Динамо" билан дуранг ўйнаб, сўнгра яна икки беллашувда зафар қучди. Навоийликлар шундан сўнг қаторасига уч ўйинда ғалаба қозона олишмади. Хусусан жамоа "Навбаҳор" ва АГМКга имкониятни бой бериб, Бекободда "Металлург" билан 1:1 ўйнади. 

Бугун Қаршида ҳар икки жамоанинг чиройли ўйин кўрсатиши кутилмоқда. Имкониятлар борасида 50/50 дея оламиз. 

17 май, сешанба. 19:00

НАСАФ – ҚИЗИЛҚУМ

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Бектурсин Канназаров, Шоҳнур Юлдашев, Жаҳонгир Норалиев

Назоратчи: Рашид Айтеков

ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев

ВАР ассистенти: Алишер Усмонов

Комиссар: Владимир Назаров

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика