Latest news

13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  3 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  9 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   18 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  22 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  3

Бугун футбол. АГМК - "Нефтчи" News

Бугун футбол. АГМК - "Нефтчи"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлига 11-тур баҳсларига старт берилади.

Маълум муддат танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтган "Нефтчи" бугун Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади. Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Мусобақа жадвалида АГМК 17 очко билан 3-ўринда бораётган бўлса, "Нефтчи" 9 очко йиққан ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди. АГМКда тўплар нисбати 15-8, "Нефтчи"да эса 7-11. 

Мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлаган АГМК шундан бери қаторасига 7 ўйиндан бери ютқазмай келмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари бу орада 5 ғалаба ва икки дуранг қайд этишди. 

АГМК учун бугунги баҳс ўз майдонидаги 4-учрашув бўлади. Бунгача ўтказилган 3та баҳсда олмалиқликлар "Қўқон-1912" билан "Сўғдиёна"дан устун келиб, "Бунёдкор" билан 0:0 ўйнашди. Ўтган тур жамоа сафарда "Динамо"ни 2:1 ҳисобида енгиб қайтди. 

"Нефтчи" бугун сафарда бешинчи ўйинини ўтказади. Илҳом Мўминжонов шогирдлари бунгача ўтказилган сафар беллашувларида иккитадан мағлубият ва дуранг қайд этган. "Нефтчи" сафарда "Пахтакор" ва "Қизилқум"га имкониятни бой бериб, "Динамо" ва "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаган. 

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача сафар ўйинларида фақат битта гол урди. 

АГМК эса ҳозирча ўз майдонидаги беллашувларда 6та гол уришнинг уддасидан чиққан. 

27 май, жума. 19:00

АГМК – НЕФТЧИ

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов, Рустам Чориев

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров

VAR ассистент: Алишер Усмонов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика