Latest news

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  20 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  116 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

Бугун 17:30. Австралия U-23 - Ўзбекистон U-23 ёхуд Олимпиада йўлланмаси учун баҳс! News

Бугун 17:30. Австралия U-23 - Ўзбекистон U-23 ёхуд Олимпиада йўлланмаси учун баҳс!

Бугун Таиланддаги U-23 Осиё чемпионатида 3-ўрин соҳиби маълум бўлади.

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун Австралия билан тўқнаш келади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади. Учрашув Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтади.


АВСТРАЛИЯ БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛ

Австралия мусобақани Ироқ қарши ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг билан. Сўнгра мезбон Таиланд мағлуб этилди - 2:1. Гуруҳдаги сўнгги учрашувда Баҳрайн билан дуранг ўйнади - 1:1. Чорак финалда Австралия Сурияни қўшимча таймларда мағлуб этиб ярим финалга чиқди - 1:0. Ярим финалда Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида имконият бой берилди.

Австралияни олдин ҳам ютганмиз        


ЎЙИНОЛДИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ

“Жуда муҳим учрашув эканлигини билиб турибмиз. Бу осон ўйин бўлмайди. Австралия анча жиддий рақиб. Рақиб жамоа таркибида бир қатор тажрибали ва маҳоратли ўйинчилар бор. Рақиб тактикаларини кузатиб чиқдик. Эртага бор максимумизни ишга соламиз. Зеро, бўлажак баҳс ўзбек мухлислари ва халқи учун муҳимлигини тушуниб турибмиз. Умид қиламизки, Олимпия ўйинларига йўлланма олишни уддалаймиз”, – деди кеча Любинко Друлович. 

Биз олдиндаги ўйинни интиқиб кутяпмиз. Мусобақанинг ушбу босқичида кучсиз жамоа қолмаган. Ўзбекистон – жуда кучли рақиб. Биз яна биттагина ўйинни яхши даражада ўтказишимиз керак. Шунинг ўзи ҳам Олимпиада чиқиш учун етарли бўлади. Биз ўйинга 2 хил услубда тайёрландик. Тўп бизда бўлган ҳолатлар учун ва яна тўпсиз вазиятларда қандай ҳаракатланиш бўйича ҳозирлик кўрдик. Ўзбекистоннинг кучли томонларини ёпиб, кучсиз жиҳатларидан унумли фойдаланишга уринамиз. Мен шу ёшдаги йигитлар билан ҳам ишлашга розилик бердим. Сабаби уларни миллий терма жамоага тайёрлаб бормоқчиман. Биз – мураббийлар штаби йигитларнинг Олимпиадада ҳам қатнашишини истаяпмиз. Зеро ушбу мусобақа – муҳимлиги жиҳатидан Жаҳон чемпионати даражасида, менимча, - деди кеча Австралия бош мураббийи Грэм Арнольд.


U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ва Австралиянинг статистикаси қандай?         


ҲАКАМЛАР

Австралия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни БААлик Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Ҳассан Муҳаммад 1978 йилда туғилган ва 2010 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда.


U-23 Осиё чемпионати
Учинчи ўрин учун баҳс
Австралия - Ўзбекистон
25 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 17:30 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад (БАА)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Аҳмад Абдулла Ал Ҳаммади ва Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла Ал Маҳри (иккиси БАА)
Тўртинчи ҳакам: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)
VAR ҳаками: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Умар Муҳаммад Аҳмад Ҳассан Ал Али (БАА) ва Ҳамис Муҳаммад Ал Марри (БАА)



Australia U23

AFC U23 Championship Final Stage . Round bronze

25/01/2020, 17:30

0
:
1
Finished

Uzbekistan U23

45'
90'



Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика