Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  29 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  42 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  110 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Бу қизиқ: Мухлисимизнинг Бангладешдаги саргузаштлари News

Бу қизиқ: Мухлисимизнинг Бангладешдаги саргузаштлари

Худди кечагидек эсимда "Жар" стадионида Лондон Олимпиадаси йўлланмаси учун саралашнинг энг муҳим ва гуруҳдаги ҳал қилувчи баҳсида 2:0 ғалаба қозониб туриб тушунарсиз хатолар дастидан 2:3 ютқазганимиз...
Мен ўша кунги ўйинни ҳеч қачон эсимдан чиқа олмасам керак, ундан аввалги Австралия билан ўйинда стадионда кўтарилган энг катта байроқни (2000 квадрат метр) махсус тиктирган эдим ва минг алам бўлсин гуруҳдаги энг охирги ва ҳал қилувчи ўйинда орзулар чилпарчин бўлди...




Бу видео сизга қизиқ туйилса керак. Ҳайдовчи қўрқмай қизилга "кириб" борди...

Мана яна барчаси бошидан бошланди. Ўзим учун аҳд қилдим нима қилиб бўлса ҳам мана шу U-23 терма жамоамизда қаерда ўйнашидан қатъий назар қўллаб қувватлайман.

Барчаси ватан учун, барчаси ғалаба учун!!!
Бу йилдан барчаси бошқача бўлади!!!
Нафақат Осиёда, балким Ўзбекистонда ҳам!

Яъни: Барчангизга маълум мураббийлар ва клуб мутасаддилари худди бундан 15-20 йиллар аввал Туркия қилган ишга қўл ташлашди, майдон мардларники деганларидек ҳалол ўйин ва ҳеч қандай "договарняк" "3+3" йўқ!!!

Осиёда эса саралаш тизими ўзгарди бундан буён барчаси Осиё чемпионатларида ҳал бўлади!!!
Мен Ўзбекистон, Ҳиндистон, Сурия, ва Бангладеш олимпия термалари учун Осиё чемпионати саралаши бўлиб ўтадиган жарангдор номли мамлакат Бангладeшга йўл олдим.

Аввал Бангкокга у ерда аэропортда 14 соат бўлиб Бангладеш пойтахти Даккага учдим рости Дакка мени жуда илиқ кутиб олди, +42.


Бангкокдаги 14 соатлик кутишдан кейин Бангладеш пойтахтига етиб келдим.


Ҳар бир юртнинг ўз фазилати бўлади, Бангладешда эса Бу "фазилатлар" жудаям кўп экан!
Одамлари жуда мулойим ва ҳушмуомала 90 фоизидан кўпроқ аҳоли мусулмон экан, аэропортдан чиққан заҳотим кўп сонли аэропортни қўриқлаётган аскарларга кўзим тушди ва энг қизиғи уларнинг қўлларидаги қуроллар 70/80-йилларники жудаям эски эди.

Таксига ўтириб меҳмонҳонага борар эканман шу ёшга кириб бунақанги тирбандлиги ғайриоддий автобусларни кўрмаган эканман.

Ҳа айтгандек ҳар бир ёзганларимга фото ҳам илова қилиб бораман, такси ҳайдовчиси худди Люк Бeссоннинг "Такси-6" филмида суратга тушса арзир экан меҳмонҳонага боргунча битта ҳам чорраҳада қизил,чироққа тўхтамади, мен буни хаттоки видеотасвирга ҳам олдим. Меҳмонҳонагача баъзи бир жойларда тирбандликда тўхтаганимизда жудаям кўп тиланчилар келиб машинда ўзга сайёралик, вой узр, ўзга юртлик ўтирганини кўриб қолса ана тамом,  “акажон худо йўлига садақа қелееенг” боошланар экан. 



Бангладешча "Фасд фуд"


Шаҳар жудаям қаровсиз, боғларга эса худди ҳеч қачон фаррош кирмагандек, бир киши зўрға сиғадиган велосипедли "такси"ларда 4-5 киши мўъжизавий равишда ўтириб кетаётганликлари ҳайратланарли. Энг ачинарлиси тозалик ва гигиенага умуман бефарқлик.

Бир илож қилиб меҳмонҳонага етиб келдик, таксидан тушишим билан 6та қуролланган аскар олдимга югуриб келиб меҳмонҳона ичкарисига кузатиб қўйишди биттаси "чест" бериб ҳам қўйди.

Йигитлар билан кўришдим рости деярли барчаси ҳайрон қолишди. Абдураҳмон ака шу ерга ҳам келдизми? Қалай Бангладеш ёқтими? Ишқилиб эртага қайтиб кетмисизми? шунга ўхшаш ҳазил гаплар билан кутиб олишди



Одатда икки қаватли автобусларни Лондон кўчаларида кўрар эдик. Даккада ҳам бор экан, аммо анча эскириб кетган...


Владимир Козак, Аббос Маҳсталиев, Жавлон Мирабдуллаев билан суҳбат қурдим йигитларда "настрой" аъло даражада!
Соат 16:00да ўйинолди машғулотига бордик йўл-йўлакай сизлар учун суратлар олдим, сабаби 26 март Бангладеш Мустақиллиги куни экан котта йўлда байроқлар кўтариб қўшиқлар айтиб кетаётган маҳаллий аҳоли байрам қилишаётган экан.

Машғулот эса ҳозирда Бангладеш "Пфл"да биринчи ўринда кетаётган "Шайҳ Жамал" жамоаси базасида бўлди майдон "аъло" ҳа айтгандек биз бироз вақтлироқ келган эканмиз ФК "Шайҳ жамал" машғулот ўтказаётган экан. Бугунги машғулотларимиз ўйин олди бўлганлиги учун йигитлар тактик ва эртанги ўйинда керак бўлган машғулотларни бажаришди.

Мана биринчи куним ҳам охирлаб қолди! Худо хоҳласа жамоамизга ғалаба қозониш насиб қилсин, ҳа, сиз ҳозир Ҳиндистонни нимасидан қўрқамиз ҳар қанақасига ютамиз дейишингиз мумкин.

Лекин улар ҳам "совға" эмас, 4та голландиялик мураббий, футболчиларини кўрдим барчаси забардаст 22 ёшга кирган 30 ёшли йигитлар"дек". Чунки ҳозир Ҳиндистон аввалгидек Ҳиндистон эмас улар ҳаракатни бошлаб отни қамчилаб юборишганига аааанча бўлди!!!

Меҳмонхона олдидаги ва футболчиларимизни қўриқлаётган аскарларнинг қуроллари эса 50-йиллар қуроли “кусто ҳайратда”



Мана ўша аскарлар...

Ҳа айтгандек барча автобуслар ҳам 60-йилларникидек ва энг қизиғи барчасининг икки ёнбоши даҳшатли ва аёвсиз даражада қирилган, сабаби эса оддий бир бирига йўл бермасдан бекатга биринчи бориб олиш. Ундан ҳам қизиғи бекатда одамлар юриб кетаётган автобусга сакраб чиқиб олишар экан...


Абдураҳмон Фозилов Дакка шаҳридан CA учун махсус
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика