Latest news

21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  18 21:00Суперлига. "Машъал" – ОКМК (матнли трансляция)  0 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  7 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  1 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  1 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  11

Breaking news. "Ал Садд"нинг "Пахтакор"га қарши ўйин қайдномаси эълон қилинди: Хави ва Габи Тошкентга келади News

Breaking news. "Ал Садд"нинг "Пахтакор"га қарши ўйин қайдномаси эълон қилинди: Хави ва Габи Тошкентга келади

Қатар чемпиони "Ал Садд" бироз аввал ОЧЛ доирасидаги "Пахтакор" билан бўладиган ўйин қайдномасига киритилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, португалиялик мутахассис Жезуалдо Феррейра Испания терма жамоаси таркибида Европа ва Жаҳон чемпиони бўлган Хавини ўйин қайдномасига киритган.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Хави янги мавсумда илк бор ОЧЛ доирасидаги ўйинда иштирок этиши мумкин. Гап шундаки, тажрибали тўп устаси жамоанинг ОЧЛдаги дастлабки икки ўйинида ўйнамаган ва хаттоки учрашув қайдномасидан ҳам ўрин олмаганди. Бу гал Қатар чемпионлини расмийлаштириб бўлган мураббий Хавини ОЧЛ ўйинига олиб кетишни маъқул топди.

Хавининг ОЧЛдаги статистикасига назар соладиган бўлсак, футболчи ҳозирга қадар мазкур мусобақада жами 13 ўйин ўтказган ва биргина гол муаллифига айланган. Хавининг ОЧЛдаги дебют ва охирги бўлиб турган голи вакилларимизга қарши баҳсда содир бўлган. Ўтган йилги гуруҳ босқичида Қатарда ўтган баҳсда "Ал Садд" сафида Хави ОЧЛдаги тарихий голини "Насаф"га, ҳозирда футболчининг бўлажак рақиби бўлмиш "Пахтакор"га ўтган Санжар Қувватов дарвозасига киритган.

Тажрибали ярим ҳимоячи, "Атлетико" сафидаги ўйинлари орқали машҳур бўлган Габи ҳам "Пахтакор"га қарши ўйин қайдномасидан жой олган. Қатар чемпиони таркибидаги учинчи легионери, жамоанинг асосий тўпурари жазоирлик Бағдод Бунеджа ҳам Тошкентга келади.

Қайд этиш керакки, Бағдод Бунеджа Қатар чемпионатининг жорий мавсумида 21 ўйинда 39та гол уришга муваффақ бўлган. Жазоир терма жамоаси ҳужумчиси 2019 йил ҳисобида 9 учрашувда иштирок этди ва жами 12та гол уришни уддасидан чиқди. Янги йил ҳисобидан Бағдод Бунеджа фақатгина биргина ўйинда, ОЧЛ доирасидаги 1-тур баҳсида "Ал Аҳли" дарвозасини ишғол этмаган. Қолган барча учрашувларда ҳужумчи рақиблар дарвозасига йўл топишни уддаламоқда.

"Ал Садд"нинг ОЧЛдаги 3+1 легионер лимитига мос тушувчи осиёлик футболчи Жунг Ву Юнг (Жанубий Корея) ҳам қайдномага киритилган.

Факт: Айни пайтда "Пахтакор"да ўйнаётган Санжар Қувватов, Одилжон Ҳамробеков ва Драган Черан ўтган мавсумда "Насаф" либосида "Ал Садд"га, хусусан Хавига қарши майдонга тушишганди.

Қуйида ўтган турда чемпионатда чемпионлик масаласини расман ҳал этган "Ал Садд"нинг "Пахтакор"га қарши ўйин қайдномасига киритилган футболчилар рўйхати билан танишиб чиқишингиз мумкин:


Эслатиб ўтамиз, "D" гуруҳидан ўрин олган "Пахтакор" ОЧЛнинг 2-туридан сўнг 4 очко тўплаган ҳолда гуруҳда пешқадам ҳисобланади. Бўлажак рақиб "Ал Садд" эса Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби сингари 3 очкога эга. Эроннинг "Персеполис" жамоаси эса икки ўйинда бир очко тўплашга эришган. 9 апрель куни "Пахтакор" Тошкентда "Ал Садд"ни қабул қилса, "Ал Аҳли" Эронга сафар қилади.

Pakhtakor Tashkent

Khoziakbar Alidzhanov - 9', Dragan Ceran - 41'

AFC Champions League Grp. D . Round 3

09/04/2019, 20:00

2
:
2
Finished

Al-Sadd

Xavi Hernandez - 6', Xavi Hernandez - 16'

45'
90'
9'  Khoziakbar Alidzhanov
41'  Dragan Ceran
65'  Igor Sergeev (Marat Bikmaev)
69'  Sadriddin Abdullaev (Sardor Sabirkhodjaev)
88'  Odildzhon Khamrobekov (Javokhir Sidikov)
6'  Xavi Hernandez
16'  Xavi Hernandez
60'  Yasser Aboubaker Essa (Hassan Al Haidos)
76'  Woo-Young Jung (Salem Al Hajri)
82'  Xavi Hernandez (Ali Assadalla)

Тошкентдаги Хави ва Габи ташриф буюрадиган ўйин 9 апрель куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика