Latest news

20:30Суперлига. "Насаф" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  47 20:29"Пахтакор" - "Қизилқум" 1:1 (Матнли трансляция)  28 20:19"Сивасспор" — "Кайсериспор". Ўзбекистонлик ўйинчилар асосий таркибдами?  0 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  4 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  21 18:52Руни Чемпионшипда жон сақлаб қолган клуб устозига айланди  2 17:35Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади  17 17:27Ўзбекистонликлар асосий таркибдами: РПЛнинг сўнгги тур ўйини учун таркиблар эълон қилинди  1 17:00"Ювентус" 18 млн. еврога дарвозабон сотиб олади  2 16:40Ильгиз Танташев бошқарувида ўтадиган финалда ким ғолиб бўлади? ОЧЛ финал баҳсига превью  1 16:27Ўзбекистон Суперкубоги: Бир кун олдин қандай тадбирлар бўлиб ўтади?  6 16:15Эшитдик-да! Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитойга йўл оладиган таркиби аниқ  8 16:02"Бавария" Чемпионшипга тушиб кетган клуб мураббийини танлади  9 15:19Тен Хаг танқидлар ҳақида: "Ўтган йили худди шу инсонлар ортимда туриб қарсак чалишган"  10 14:33Финаллар куни  7

Бразилия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди News

Бразилия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди

"Globo Esporte" хабарига кўра, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Фернандо Диниз лавозимидан озод этилди.

Бундай қарорни Бразилия Футбол Конфедерацияси раҳбари Эдналдо Родригес қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Диниз 2023 йилнинг ёзида жамоани қабул қилиб олган ва Бразилия терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашида атиги 6 ўйинда бошқарган, унда Боливия ва Перу устидан ғалаба қозонган, Венесуэла билан дуранг ўйнаган, шунингдек, Уругвай, Колумбия ва Аргентинадан мағлубият аламини тотиб кўрган. 

Фернандо Диниз 2024 йилнинг ёзида Карло Анчелотти тайинлангунига қадар Селесао мураббийи бўлиши тахмин қилинганди, бироқ италиялик мутахассис "Реал"да қолишга қарор қилди ва мадридликлар билан янги шартнома имзолади.

Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ҳозирда "Сан-Паулу"ни бошқараётган Доривал Жуниор ҳисобланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика