Ботирали Эргашев: "Хитой билан ўйинда олимпия терма жамоамиз бошқача ўйин намойиш этади деб ўйлайман"
12 jan 2020 10:46
News
Ботирали Эргашев: "Хитой билан ўйинда олимпия терма жамоамиз бошқача ўйин намойиш этади деб ўйлайман"
Аслида дуранг ҳам ёмон эмас, бироқ намойиш этилган ўйин кўпчиликда салбий фикрларни уйғотди. Бугун иккинчи тур доирасида Хитой олимпия терма жамоасига қарши кечадиган ўйин муҳим аҳамият касб этади. Биз эса масъулиятли учрашувдан олдин олимпия терма жамоамиз собиқ футболчиси Ботирали Эргашевнинг фикрлари билан билан қизиқдик.
"Илк турда барча терма жамоалар қатори бизнинг олимпия терма жамоамизда ҳам босим ва ҳаяжон бор эди. Шунинг ҳисобига болларни ўйини қовушмади. Энди бундан буёғига фақат ғалаба қониқтирарди. Хитой билан ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Икки йил аввал биз ҳам турнирни қийинчилик билан бошлаган эдик. Қатарга мағлуб бўлганмиз. Қизиғи ҳал қилувчи Хитой билан ўйинда ғалаба қозондик. Ўзимизга бўлган ишонч ортди. Менимча йигитлар ҳам тушуниб туришибди. Худо хоҳласа албатта ғалаба қозонамиз. Эрон билан ўйинга қараганда бошқача ўйин кўрамиз деб ўйлайман", - деди Осиё чемпиони Ботирали Эргашев.
Comments