Latest news

15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  12 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  1

Ботирали Эргашев: "Жиззахдаги ўйинда ҳаммамиз ўз ишимизни қилдик холос" News

Ботирали Эргашев: "Жиззахдаги ўйинда ҳаммамиз ўз ишимизни қилдик холос"

АГМК дарвозабони Ботирали Эргашев Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – АГМК (0:2) учрашувидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жиззахдаги ўйин биз учун муҳим ҳисобланарди. 3 очко зарур эди. Умуман олганда, Суперлигадаги ҳар бир очконинг қадри ўта юқори. 

Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришга ҳаракат қилдик ва якунда ғалаба қозондик. 

Кеча майдонда ҳар биримиз ўз ишимизни қилдик холос. Пенальтини қайтаришимга келсак, шу насиб қилган экан. Бу Худодан. 

Совринли ўринлар сари кураш давом этади. Охиригача курашамиз", – деди Ботирали Эргашев.

Маълумот учун, олмалиқликлр посбони 61-дақиқада Шоҳруз Норхоновнинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтариб, дарвозасини "қуруқ" сақлади.

АГМК 20 турдан кейин 32 очко билан 4-ўринни банд этиб турибди, "Сўғдиёна" эса ҳам худди шунча очко билан 5-поғонага жойлашган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика