Latest news

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  6 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Ботирали Эргашев: "Жиззахдаги ўйинда ҳаммамиз ўз ишимизни қилдик холос" News

Ботирали Эргашев: "Жиззахдаги ўйинда ҳаммамиз ўз ишимизни қилдик холос"

АГМК дарвозабони Ботирали Эргашев Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – АГМК (0:2) учрашувидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жиззахдаги ўйин биз учун муҳим ҳисобланарди. 3 очко зарур эди. Умуман олганда, Суперлигадаги ҳар бир очконинг қадри ўта юқори. 

Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришга ҳаракат қилдик ва якунда ғалаба қозондик. 

Кеча майдонда ҳар биримиз ўз ишимизни қилдик холос. Пенальтини қайтаришимга келсак, шу насиб қилган экан. Бу Худодан. 

Совринли ўринлар сари кураш давом этади. Охиригача курашамиз", – деди Ботирали Эргашев.

Маълумот учун, олмалиқликлр посбони 61-дақиқада Шоҳруз Норхоновнинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтариб, дарвозасини "қуруқ" сақлади.

АГМК 20 турдан кейин 32 очко билан 4-ўринни банд этиб турибди, "Сўғдиёна" эса ҳам худди шунча очко билан 5-поғонага жойлашган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика