"Боруссия Д" 5 йиллик танаффусдан сўнг яна Германия Суперкубогида зафар қучди
04 aug 2019 01:24
News
"Боруссия Д" 5 йиллик танаффусдан сўнг яна Германия Суперкубогида зафар қучди
Учрашувда ҳисоб 2 бўлимнинг илк дақиқаларида Пако Алкасер томонидан очилди. Тайм ўрталарида эса Жейдон Санчо қанотдан ҳужумга ўтиб, Мануэль Нойер дарвозасини ишғол этди ва ўйиндаги якуний ҳисобни белгилади.
Шу тариқа, дортмунликлар 5 йиллик танаффусдан сўнг, яна суперкубок титулини қўлга киритди. Умуман «арилар» ушбу совринга олтинчи маротаба эга чиқишди ва бу борада пешқадам мюнхенликларга (7 титул) яқинлашиб олишди.
Боруссия Д – Бавария 2:0 (0:0, 2:0)
«Сигнал Идуна Парк»
Голлар: 1:0 – 48 Пако Алькасер, 2:0 – 69 Санчо.
Боруссия Д – Хитц, Пишчек (Вольф, 80), Топрак, Аканджи, Шульц, Витцель, Геррейру (Хакими, 75), Санчо (Бруун Ларсен, 81), Вайгль, Ройс, Пако Алькасер.
Бавария – Нойер, Киммих, Зюле, Алаба (Саншеш, 70), Боатенг, Алькантара (Павар, 80), Толиссо, Горетцка, Коман, Мюллер (Дэвис, 66), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Левандовски (59), Киммих (77).





Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments