Бонуччи "Ювентус"га қайтиш учун маоши 2 млн. еврога камайишига рози бўлди
01 aug 2018 18:14
News
Бонуччи "Ювентус"га қайтиш учун маоши 2 млн. еврога камайишига рози бўлди
"Милан" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи "Ювентус"га ўтиш учун маоши камайишига рози бўлди.
Ўтган ёзда 31 ёшли футболчи Туриндан "Сан-Сиро"га кўчиб ўтган эди, аммо ҳозир собиқ жамоасига қайтмоқчи.
Италияликнинг "Милан"даги йиллик маоши 7,5 млн. евро. У "кекса синьора" сафига қайтиш учун маоши 5,5 млн. евро бўлишига рози.
Олдинроқ, клублар Бонуччи ва Маттиа Кальдараларни алмаштиришга келишиб олган эди.
Ҳозирча келишув тўхтатилган, чунки "Милан"га ўтиши керак бўлган Гонсало Игуаинни баъзи нарсалар қониқтирмаяпти.
Сўнгги маълумотларга кўра, томонлар барча муаммоларни бартараф этиб, келишувни бугун якунлашмоқчи.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments