Latest news

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  6 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

Леонардо Жардим: "Бир кун келиб миллий терма жамоада ишлашни хоҳлайман. Бу Осиё жамоаси бўлиши мумкин" News

Леонардо Жардим: "Бир кун келиб миллий терма жамоада ишлашни хоҳлайман. Бу Осиё жамоаси бўлиши мумкин"

Бугун “Пахтакор” – “Ал-Айн” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Championat.Asia мухбири Николай Егоричев меҳмонлар бош мураббийи Леонарду Жардимга савол билан юзланди.

“Сиз бир неча йил давомида араб мамлакатлари клубларида ишлагансиз. Бу вақт ичида сизга Европа клубларидан қизиқиш бўлганми? У ерда яхши натижаларга эришгансиз".

“Ал-Айн” вакиллари бу саволнинг “Пахтакор”га қарши ўйинга бевосита алоқаси йўқлигини изоҳлаб, Жардимга жавоб беришга имкон беришмади. Бироқ матбуот анжуманидан сўнг, очиқ машғулотдан олдин Леонардо барибир жавоб беришга қарор қилди.

- “Монако”да ишлаганимда топ-клублардан таклиф кутгандим, лекин ўшанда менга ҳеч ким қизиқиш билдирмаганди. Мен чинакам топ жамоаларни кутгандим. Аммо мен билан қизиққан клубларнинг ҳаммаси ҳам ўз олдиларига етарлича юқори мақсадлар қўйишмаган. Мен чемпионлик учун курашишни, Чемпионлар лигасини ютишни хоҳлардим. Якунда мен ғалаба қозондим, лекин Осиёда - "Ал-Ҳилол" билан.

Менга араб мамлакатларида яшаш ёқади (Жардим “Ал-Ҳилол”, “Шабаб Ал-Аҳли” ва “Ар-Райян”да ишлаган – “Championat.Asia”). Ҳаёт учун керак бўлган ҳамма нарса бор, футбол даражаси яхши. Оиламга ҳам қулай. Бундан ташқари, биз турли жойларда яшашни ва турли маданиятларни ўзлаштиришни яхши кўрамиз.

Охирги пайтларда ҳеч қайси жиддий клуб менга қизиқиш билдирмаяпти. Умуман олганда, мен қачондир терма жамоада ишлашни хоҳлайман. Эҳтимол, Осиёда. Асосийси, яхши ва юқори мақсадли жамоа бўлгани.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика