Latest news

10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  0 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  1 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  6 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  2 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  4 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  5 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7

Болалар футболи. Самарқандда "Амир Темур", Фарғонада "Ал Фарғоний" номидаги мусобақалар ўтказилади News

Болалар футболи. Самарқандда "Амир Темур", Фарғонада "Ал Фарғоний" номидаги мусобақалар ўтказилади

Шундай мусобақалардан бири Самарқанд шаҳрида 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон тарихий сиймо ва қаҳрамонларга, улуғ аллома ва қомусий олимларга бой ўлка. Ўзбекистон футбол Ассоциацияси юртимиз ёшларини тарихий шахслар, аллома ва буюк сиймолар билан яқиндан таништиришна улар номи билан ўтказиладиган турли мусобақалар орқали амалга оширишга қарор қилди.

Шундай мусобақалардан бири Самарқанд шаҳрида 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида бўлиб ўтади. Самарқанд футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликда илк маротаба ташкил этиладиган "Амир Темур" Кубоги мусобақаси баҳонасида тарихий Моварауннаҳр пойтахтига ташриф буюрадиган иштирокчилар  Амур Темур сиймоси ва Темурийлар авлодлари билан яқиндан танишадилар.

2007 йилда таваллуд топган футболчилар эса "Олтин водий" дастури асосида Фарғонада "Ал Фарғоний" Кубогида чемпионлик учун баҳс олиб борадилар. Бу мусобақа Фарғона футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда.

2006 йилда таваллуд топган футболчилар Амир Темур таваллуд топган Қашқадарё ўлкасида чемпионлик учун кураш олиб борадилар. "Воҳа Кубоги" деб ном олган мусобақа "Насаф" ва Қашқадарё футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳар йили Наманганганда "Odil Cup" мусобақасини ўтказиб келар эди. Жорий йилги мусобақа ЎФА ва Россиянинг “Детская футбольная лига” (ДФЛ) ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Мусобақа ғолиби ДФЛнинг энг катта лойиҳаларидан бири бўлган "Большие звезды светят малым" мусобақасида ихтиёрий иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Мазкур турнир Наманган вилояти футбол Ассоциацияси билан биргаликда ташкил этилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика