Latest news

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  9 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

Бобур Юлдашев: “Шу даражага чиқишимда Вадим Абрамовнинг хизматлари катта” News

Бобур Юлдашев: “Шу даражага чиқишимда Вадим Абрамовнинг хизматлари катта”

“Бунёдкор” ва АГМК жамоалари иштрокидаги ўйинда стадионга ташриф буюрган ишқибозлар иккита бир-биридан ажойиб голларни томоша қилишга муяссар бўлишди.

Мазкур баҳсдан сўнг, дарвозага киритилган иккинчи гол муаллифи Бобур Юлдашевни суҳбатга чорладик.

- “Бунёдкор” билан кечган учрашув ҳақида фикр мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Пойтахт жамоаси билан ўйин осон кечмаслигини олдиндан билардик. Тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлганди. Биринчи бўлимда урган голларимиз бизга устунлик ва бироз хотиржамлик берди. Барибир якунда ўзимиз учун керакли натижага эришдик.

- АГМК умумий ҳисобда учинчи маротаба “қалдирғочлар” дан уч очко тортиб олишни уддасидан чиқди...Нима деб ўйлайсиз рақиб сизларга етарлича қаршилик кўрсатдими?
- Бу – футбол! Унда кимдир ютади ёки ютқазади. Улар иккинчи бўлимда, ҳисобдаги фарқни тенглаштириш учун катта куч билан олдинга ўтишди.



- Умуман пойтахт жамоалари билан кечадиган учрашувларнинг қизиқарли тус олишини боиси нимада?
- Кучли клубларга қарши ўйинлар нимаси билан қизиқ? Менимча уларга қарши ўйинга ҳозирлик ҳам жиддий бўлади. Шунингдек пойтахт клублари ҳужумкор ва очиқ футбол таклиф қилишади.

- Вадим Абрамов билан аввал ҳам бирга ишлагансиз. Унинг услуби ва қарашларидан хабардорсиз. Сизнингча унинг жамоасига нима етишмаяпти?
- Мени шу даражага чиқишимда Вадим Карленовичнинг хизматлари катта. Балки терма жамоага мураббий этиб тайинлагани жамоага таъсир қилаётган бўлиши мумкин. Яна билмадим.


Абдулазиз суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика