Latest news

09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  4 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  103 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  7 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  13 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18

"Биз ҳали кўп жамоаларга бош оғриқ бўламиз" — "Бунёдкор"нинг янги сардори News

"Биз ҳали кўп жамоаларга бош оғриқ бўламиз" — "Бунёдкор"нинг янги сардори

Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда "Бунёдкор" жамоасида маълум бир жабҳаларда ўзгаришлар юз бермоқда.

Бу нафақат клуб бошқарув тизими, мураббийлар штабида, балки жамоада ҳам рўй бераётганини айтиш жоиз. Биласиз, "Бунёдкор"ни учрашувларда сардор сифатида Давронжон Эргашев бошлаб тушаётган эди. Эндиликда эса сардорлик вазифаси Авазбек Ўлмасалиевга ишониб топширилди. Биз бу борада "қалдирғочлар"нинг янги сардорининг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Бунёдкор" жамоасининг янги сардори этиб тайинландингиз. Сардорлик боғичини қандай қабул қилиб олдингиз?

- Мураббийлар ва жамоадошларим ишонч билдириб сардорликни беришди. "Бунёдкор"да барча футболчилар майдонда борини беради. Бу эса табиийки жамоа сардорига яхши. "Бунёдкор"дек жамоани етакчиси бўлиш катта шараф, деб ўйлайман. Масъулият ҳам ниҳоятда катта. Бу тасодиф эмаслигини, мураббийлар қарори қанчалик тўғри эканлигини ўйинларимиз орқали оқлашга ҳаракат қиламан. 

- Фаолиятингизда аввал ҳам сардор сифатида ҳаракат қилганмисиз?

- Йўқ. Расмий ўйинларда бундай ҳолат юз бермаган. Биласиз, жамоаларда вице-сардор, деган нарса бор. Мен ҳаттоки, вице ҳам эмасдим. Насиб, қилса "Насаф" билан ўйин мен учун сардор сифатида дебют бўлади. 

- Сизнингча мураббийлар бундай қарорга келишига нима сабаб бўлди, жамоа ички муҳитида ўзгариш юз бердими?

- "Бунёдкор"да ички муҳит ҳар доим яхши бўлиб келган. Бундан кейин ҳам яхшилигича қолади. Нима учун бундай қарорга келишгани мураббийларга айён.

 

- Мавсум стартидан кейин "Бунёдкор"ни таний олмай қолдик...

- Дастлабки 5-6 турни яхши ўтказдик. Муҳим ғалабалар қўлга киритилди. Лекин айтганингиздек кўп очколарни йўқотдик. Мана энди жамоамиз барқарорлашиб бормоқда. Қолган учрашувларда максимал очко тўплаш учун бор кучимизни ишга соламиз. 

- Олдинда Қаршида  "Насаф" билан учрашув кутмоқда. Ўтган сафар мўжиза мағлубиятдан қутқарганди...

- Ҳеч қайси жамоа билан осон бўлмайди. Шунинг учун олдинда қизғин тўқнашувлар бисёр. Худо хоҳласа, 24 сентябрь оқшомида бутун вужудимиз ғалабага қаратилган бўлади. Қолганини вақт кўрсатади. Ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Шошилманг, биз ҳали барчага бош оғриқ бўла оламиз. Шахсан мен бунга ишонаман. 

- Александр Крестинин нимани ўзгартирдики, натижалар секин-аста ўзгармоқда?

- Ўйин услуби ўзгарди, биз эндиликда ҳужумга эътибор бермоқдамиз. Ўйинни рақиб майдонида қуряпмиз. Вазиятлар кўп яратмоқдамиз. Натижа ҳам келади, албатта. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика