Latest news

00:53"Реал Мадрид"да мавсум футболчиси аниқланди  0 00:29Ўртоқлик ўйинлари. Холанднинг хет-триги Норвегияга ғалаба тақдим этди. Дания Швецияни енгди  3 00:23Жозе Моуринью: "Рома"нинг бирорта ҳам ўйинчисига қизиқиш билдирмаяпман"  3 23:58Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйинлар Олимпиада иштирокчиларининг қандай даражада эканини чамалаб олишга ёрдам беради"  2 23:22Ўзбекистон ОТЖ Мали билан ўйинга тайёрланмоқда + Кападзе, Жалолиддинов ва Норчаевдан интервью  0 22:59ЎФА Туркманистонга қарши ўйин олдидан майдонга югуриб чиқувчи мухлисларга жазо муқаррар эканини эслатди  3 22:3535:0! Қизлар ўртасидаги ЎФА U-17 чемпионатида шундай ҳисоб қайд этилди  5 22:08Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  3 21:49Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркманистонга қарши ўйин олдидан ўтказган расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 21:17Алишер Узоқов ЗўрТВ телеканалида "Евро"ни шарҳлаб боради  36 20:47Аббосбек Файзуллаев Туркманистонга қарши ўйин ва ЦСКАдаги ўзгариш ҳақида гапирди  6 20:21Туркия терма жамоаси аъзоси "Ал Шабаб"га ўтиши мумкин  0 20:00"Тоттенхэм"ни 4 нафар футболчи тарк этди  0 19:43Ўзбекистон МТЖ Туркманистонга қарши баҳсдан олдинги расмий машғулотни ўтказди. Аббос Файзуллаев интервью берди  0 19:15АПЛда VAR бекор қилинмайди  2

"Биз ҳали кўп жамоаларга бош оғриқ бўламиз" — "Бунёдкор"нинг янги сардори News

"Биз ҳали кўп жамоаларга бош оғриқ бўламиз" — "Бунёдкор"нинг янги сардори

Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда "Бунёдкор" жамоасида маълум бир жабҳаларда ўзгаришлар юз бермоқда.

Бу нафақат клуб бошқарув тизими, мураббийлар штабида, балки жамоада ҳам рўй бераётганини айтиш жоиз. Биласиз, "Бунёдкор"ни учрашувларда сардор сифатида Давронжон Эргашев бошлаб тушаётган эди. Эндиликда эса сардорлик вазифаси Авазбек Ўлмасалиевга ишониб топширилди. Биз бу борада "қалдирғочлар"нинг янги сардорининг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Бунёдкор" жамоасининг янги сардори этиб тайинландингиз. Сардорлик боғичини қандай қабул қилиб олдингиз?

- Мураббийлар ва жамоадошларим ишонч билдириб сардорликни беришди. "Бунёдкор"да барча футболчилар майдонда борини беради. Бу эса табиийки жамоа сардорига яхши. "Бунёдкор"дек жамоани етакчиси бўлиш катта шараф, деб ўйлайман. Масъулият ҳам ниҳоятда катта. Бу тасодиф эмаслигини, мураббийлар қарори қанчалик тўғри эканлигини ўйинларимиз орқали оқлашга ҳаракат қиламан. 

- Фаолиятингизда аввал ҳам сардор сифатида ҳаракат қилганмисиз?

- Йўқ. Расмий ўйинларда бундай ҳолат юз бермаган. Биласиз, жамоаларда вице-сардор, деган нарса бор. Мен ҳаттоки, вице ҳам эмасдим. Насиб, қилса "Насаф" билан ўйин мен учун сардор сифатида дебют бўлади. 

- Сизнингча мураббийлар бундай қарорга келишига нима сабаб бўлди, жамоа ички муҳитида ўзгариш юз бердими?

- "Бунёдкор"да ички муҳит ҳар доим яхши бўлиб келган. Бундан кейин ҳам яхшилигича қолади. Нима учун бундай қарорга келишгани мураббийларга айён.

 

- Мавсум стартидан кейин "Бунёдкор"ни таний олмай қолдик...

- Дастлабки 5-6 турни яхши ўтказдик. Муҳим ғалабалар қўлга киритилди. Лекин айтганингиздек кўп очколарни йўқотдик. Мана энди жамоамиз барқарорлашиб бормоқда. Қолган учрашувларда максимал очко тўплаш учун бор кучимизни ишга соламиз. 

- Олдинда Қаршида  "Насаф" билан учрашув кутмоқда. Ўтган сафар мўжиза мағлубиятдан қутқарганди...

- Ҳеч қайси жамоа билан осон бўлмайди. Шунинг учун олдинда қизғин тўқнашувлар бисёр. Худо хоҳласа, 24 сентябрь оқшомида бутун вужудимиз ғалабага қаратилган бўлади. Қолганини вақт кўрсатади. Ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Шошилманг, биз ҳали барчага бош оғриқ бўла оламиз. Шахсан мен бунга ишонаман. 

- Александр Крестинин нимани ўзгартирдики, натижалар секин-аста ўзгармоқда?

- Ўйин услуби ўзгарди, биз эндиликда ҳужумга эътибор бермоқдамиз. Ўйинни рақиб майдонида қуряпмиз. Вазиятлар кўп яратмоқдамиз. Натижа ҳам келади, албатта. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика