Latest news

21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  1 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  2 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  82 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6

Биродар Абдураимов: "Ҳал қилувчи ўйинларда кўп нарса мураббийга боғлиқ бўлиб қолади" News

Биродар Абдураимов: "Ҳал қилувчи ўйинларда кўп нарса мураббийга боғлиқ бўлиб қолади"

Миллий терма жамоамизни 31 август ҳамда 5 сентябрь кунлари ўта муҳим иккита ўйин кутиб турибди.

ЖЧ-2018 саралаш босқичида аввалига Хитойда тўп тепсак, кейин ўз майдонимизда Жанубий Кореяни қабул қиламиз. Эндиликда бор эътиборимиз мана шу баҳсларга қаратилади. Таниқли футбол фахрийси Биродар Абдураимов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида Хитойга қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Албатта, бутун халқимиз терма жамоадан фақат ғалаба кутяпти, - дейди Биродар Ҳасанович. - Саралаш ўйинларининг охирги босқичида кўп нарса мураббийларга боғлиқ бўлиб қолади. Шунинг учун Хитой билан ўйинда иккала мураббийлар ўртасида кураш кечади. Менимча, айнан мураббийларнинг топқирлиги ва билими кўп нарсани ҳал қилади. Ҳозир жамоамизни танқид қилмасдан уларга фақат омад тилаш керак. Агар терма жамоамиз Хитойдан ғалаба билан қайтса, бу Мустақиллик байрами учун юртдошларимизга ажойиб совға бўлади. 

Хитой жиддий рақибми? 

- Мен уларнинг бир-иккита ўйинини кўрганман. Хитой - жиддий рақиб. Уларнинг футболчиларида юқори техника йўқ, аммо ҳаракатчан. Тезкор ва меҳнаткаш. Бундан ташқари, уларнинг мураббийи Марчелло Липппига ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак. У бундай муҳим паллада футболчиларга тегишли кўрсатмаларни беришга қодир. Яширмайман, мен айнан Липпидан хавотирдаман. Аммо Хитой билан бемалол ўйнаса бўлади.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика