Latest news

10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  3 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  3 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  4 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  17 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0

Биродар Абдураимов: "90 дақиқага кучимиз етмади" News

Биродар Абдураимов: "90 дақиқага кучимиз етмади"

Жанубий Кореяга қарши ўйиндан сўнг футболимиз фахрийси Биродар Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

"Икки таймда икки хил ўйин бўлди. Биринчи бўлимда жамоамиз жуда ажойиб ўйин намойиш этди, гап сўз йўқ ва шунга яраша танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетдик. Лекин футбол иккита бўлимдан иборат эканлигини унутиб қўймадикми? Жисмоний томондан биз ожизлик қилдик. Буни очиқ айтиш керак, 90 дақиқага кучимиз етмай қолди.

Нима учун Жанубий Кореянинг кучи 90 дақиқага етдию бизники етмади? Демак мана шу томонлама хатоларни тўғрилаш ва келажакда бу каби ҳолатлар қайтарилмаслиги учун кўпроқ ишлаш керак.

Қайси терма жамоаларнинг жаҳон чемпионатига чиқиши охирги турдан кейин ҳал бўлади. Унгача жамоаларда имконият бўлади. Бизда ҳали имконият бор. Лекин кейинги йилгача 2-ўринни сақлаб қолганимизда янада яхши бўларди. Футболчиларимизнинг кайфияти ҳам кўтаринки бўларди", - дейди Биродар Абдураимов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика