Latest news

12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  0 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  5 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  10 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  3 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67

Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти" News

Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"

"Машъал" жамоаси Суперлиганинг 8-турида меҳмонда "Бухоро"дан устун келди.

Мазкур учрашувда сўнгги дақиқаларда Сардор Абдураимов ва Ҳумоюн Муртозаевнинг ҳаракатлари якунда ғалабага етаклади. Олдинда жамоани "Қизилқум"га қарши учрашув кутиб турибди. Бу борада муборакликлар сардори Сардор Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Худога шукурки, бу баҳсда ғалаба қозондик. Ўйинга келадиган бўлсак, икки жамоа учун ҳам натижа керакли эди. Шу боис бу учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. Ғалаба осонликча қўлга киритилмади. "Бухоро" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик, улар кўпроқ стандарт вазиятларга урғу бериши маълум эди. Асосий режамиз тўпни назорат қилишга қаратилганди. Буни қанчалик уддалай олдик билмайман. Якунда биз истаган натижа бўлди. 

Жамоамиз Суперлигага анча мослашиб олди. Биласиз, таркибимизда Суперлигада дебют қилаётган футболчилар бор. Улар ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмаяпти. Бир сўз билан айтганда жамоамиз анча шаклланиб бормоқда. Ҳар бир беллашув бизга дарс бўляпти.

Суперлига ажойиб ўтмоқда. Ҳеч қайси жамоага осон бўлаётгани йўқ. Мен учун "Пахтакор"нинг натижалари кутилмагандек. "Динамо" кутилганидан яхшироқ натижа қўлга киритяпти. Улар кўрсатаётган футбол ҳам анча мазмунли кўринишга эга. Бундан ташқари ОКМК жамоасининг ўйинларини алоҳида эътироф этиш керак",- дейди Сардор Абдураимов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика