Latest news

20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  55 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  0 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  9 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  17 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  41 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  6

Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ" News

Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"

Суперлигага қайтган "Машъал" янги мавсумга қизғин руҳда тайёргарлик кўрмоқда.

Муборакликлар қишки трансфер ойнасида таркибга собиқ футболчиси Сардор Абдураимовни ортга қайтарди. Футболчи ўтган мавсумда "Металлург" ва "Нефтчи" жамоаларида тўп тепди. 

- Бир неча кундан сўнг Суперлига старт олади. "Машъал"нинг "Пахтакор"га қарши ўйини қолдирилди.  Тайёргарлик жараёнларига ўзгартириш киритилдими?

- Жисмоний юкламаларни камайтириб "Пахтакор" билан ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак эди. Лекин кўрганингиздек учрашув қолдирилди. Натижада мураббийлар тайёргарлик жараёнига бироз ўзгартириш киритди. Ҳозирда ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқдамиз. Икки кунлик таътилдан сўнг яна машғулотларга қайтамиз.

- Чемпионлик учун курашадиган "Нефтчи"ни "Машъал"га алмаштирдингиз. Бунга нима омиллар сабаб бўлди?

- 2024 йилни Бекобод ва Фарғонада ўтказдим. Юқори жамоаларда талаб ҳам шунга яраша бўлади. Қаердадир ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Барқарор ўйнаш истаги юқори бўлгани учун "Машъал"га келдим. Бу жамоа менга бегона эмас, ўзим шу ерда таълим олганман. Суперлигага чиққан жамоага ёрдам беришни истайман. "Нефтчи"да захирада ўтиргандан "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ деб ўйлайман. 

- Жамоаларнинг тайёргарлигидан келиб чиқсак, "Машъал"нинг Суперлигадаги иштирокини қандай тасаввур қиляпсиз?

- Охирги йилларда жамоалар бир-бирига яхши қаршилик кўрсатмоқда дея оламан. Оддий мисол бир неча мавсум олдин ёшларни ўйнатган "Сурхон"ни ҳамма тушиб кетади деб тахмин қилган. Лекин ундай бўлмади, барқарорликка эришишди. "Машъал"ни ҳам қолган жамоаларга қаршилик қилишини айтган бўлардим. Ўзим келиб машғулотларда иштирок этдим. Ўйинимизда мураббий имзоси кўриниб турибди. 

- Мавсумни "Пахтакор"га қарши бошлашни кутганмидингиз?

- Тўғриси кучлироқ жамоалар билан тўқнаш келишни истаган эдик. Нима учун? Суперлигани ҳис қилиб олишимизда рақиблар билан ўйинлардаги катта иштиёқ ёрдам берарди. Жамоалар 5-6 та турдан сўнг спорт формасига киришиб олишади. Истаймизми ёки йўқ Про лига жамоалари билан ўйинларда бўшашиш эҳтимоли бўлади. "Пахтакор"га тушганимиз яхшиликка хизмат қилишига умид қиламан. 

- Ҳумоюн Муртозаев билан қайси жамоада бирга ўйнасангиз ҳам ажойиб тандем ҳосил қилгансиз. Маълум бир вақтдан сўнг яна битта жамоадасиз...

- Ҳумоюн билан ҳар доим бир жамоада ўйнашни истаганман. "Бунёдкор"да, кейин "Турон"да ҳам бирга тўп тепдик. "Металлург"да ўйнаган вақтимда уни чақирмоқчи бўлганман. Бир-биримизни кўзимизни юмиб ҳам тушунамиз. Ўйлашимча, Ўзбекистонда энг яхши тушунадиган шеригим Ҳумоюн бўлади. Янги мавсумда ҳам бирга энг яхши ўйинларимизни кўрсатишимизга ишонаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика