Latest news

22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  7 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  92 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2

Биринчи лига, “шарқ” минтақаси. 11-тур статистикаси News

Биринчи лига, “шарқ” минтақаси. 11-тур статистикаси

1-2 июнь кунлари биринчи лиганинг “шарқ” минтақасида 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Қуйида ортда қолган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

МЕЗБОНЛАРГА АТАЛГАН ТУР

Ҳеч иккиланишлариз мазкур 11-турни мезбон жамоалар учун омадли келганини айтсак, муболаға бўлмайди. Боиси сафарда ғалаба қозонган жамоа учрамади.

Тошкентда кечган дербида “Оқ-тепа”нинг қўли баланд келди. Темур Ҳакимовнинг пенальтидан киритган тўпи якунда Илдар Сакаев жамоасинининг ғалабасини таъминлади.

“УзДонгЖу” эса ўз майдонида ёзёвонликларни қабул қилиб, рақибини аяб ўтирмади. Ҳар бир бўлимда иккитадан гол.

“Цементчи” учун ҳам ушбу тур омадсиз келди. Қувасойликлар пойтахтда “Бунёдкор-2”дан мағлубиятга учради.  

«Оқ-тепа» (Тошкент) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:0.

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – 4:0.

«Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Цементчи» (Кувасой) – 2:1.

«Хотира-79» (Уйчи) – «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 3:1.

«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Косонсой» (Косонсой) – 4:1.

ГОЛЛАР

* Ортда қолган турнинг 5та ўйинида 17 гол қайд этилди.

* Ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан гол демакдир.

* Биринчи таймда киритилган голлар сони 7та бўлди.

* Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик ортиб, яна 10та гол урилди.

* Мезбонлар томонидан киритилган голлари сони 14та.

* 2та пенальти! Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) билан Шаҳбоз Жумабоев (“УзДонгЖу”) бу борада нуқтадан адашмади. Эътиборлиси уларнинг жамоаси ушбу турда ғалаба қозонган.

* 2та дубль! Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор-2”) билан Озодбек Комилов (“УзДонгЖу”) ушбу турда ўз ҳисобига иккитадан гол ёздириб қўйишди. Аҳамиятилиси уларнинг жамоаси ушбу турда ғалаба қозонган.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ

* 25та сариқ карточка.

* Ҳар бир ўйинга ўртача 5тадан огоҳлантириш демакдир.

* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 12та футболчи сариқ карточка билан огоҳлантирилган.

* Иккинчи таймда эса яна 13та сариқ карточка қайд этилди.

* Мезбон жамоалардан 14 нафар футболчи сариқ карточка билан жазоланган.

* Қолган 11та сариқ карточка эса меҳмон жамоа ўйинчиларига кўрсатилган.

* Қўполликларга бой тарзда ўтган ўйин деб Наманган дербисини кўрсатиш мумкин. Сабаби “Хотира-79” - “Чуст-Пахтакор” учрашувида мезбонларнинг 5 нафар ўйинчисига, меҳмонлардан эса 3та футболчига сариқ карточка кўрсатилди.

* Бу борада Тошкентда ўтган “Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё” баҳсини аксинча деб кўрсатиш мумкин. Сабаби бош ҳакам бу ўйинда биргина мезбонлар ўйинчиси Анвар Раҳимовни сариқ карточка билан “сийлаган”.

* “Банкирлар” мазкур турда бирорта ҳам сариқ карточка олмай, бошқа жамоаларга намуни бўлди.

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?

Равшан Кападзе энг паст олган ҳакам Ҳасан Рўзиев аксинча

11-тур щйинларини бошқариб борган ҳакамларнинг олган балларига эътибор қартамиз. Уйчида кечган “Хотира-79” – “Чуст-Пахтакор” учрашувини бошқарган фарғоналик Равшан Копадзенинг ишини назоратчи Ислом раҳимов 7,5 баллга муносиб кўрди. Пойтахтда бўлган “Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё” ўйинини бошқарган Ҳасан Рўзиев эса бу борада ҳамкасбларини ортда қолдирди. Унга назоратчи Бахтиёр Тоғаев 8,5 балл қўйди.

«Оқ-тепа» (Тошкент) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:0.

Ҳакамлар:Х. Рўзиев (Тошкент) – 8,5, А. Калинин (Қарши) – 8,0, А. Сидоров (Тошкент) – 8,3, Д. Пислегин - 9

Назоратчи:Б. Тоғаев (Тошкент).

«Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – 4:0.

Ҳакамлар:Д. Каримов (Тошкент) – 8,2, Т. Суюнов (Гулистон) – 8,0, Ш. Юлдашев (Гулистон) – 8,0, Б. Рўзиматов - 8

Назоратчи:О. Дачев (Тошкент).

«Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Цементчи» (Кувасой) – 2:1.

Ҳакамлар:А. Шукуруллаев (Тошкент) – 7,8, Н. Анфиногенов (Тошкент) – 8,4, Д. Убайдуллаев (Гулистон) – 8,4, Д. Хушнутдинов - 8

Назоратчи:О. Рубаков (Тошкент).

«Хотира-79» (Уйчи) – «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 3:1.

Ҳакамлар:Р. Копадзе (Фарғона) – 7,5, Ш. Миржалолов (Тошкент) – 8,2, З. Эркинов (Тошкент) – 8,1, А. Жабборов - 7

Назоратчи:И. Раҳимов (Андижон).

«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Косонсой» (Косонсой) – 4:1.

Ҳакамлар:А. Эргашев (Тошкент) – 7,9, Ф. Усмонов (Қарши) – 7,9, Д. Ҳамидов (Қарши) – 7,6, А. Рисқуллаев - 8

Назоратчи:Э. Орипов (Фарғона).

МУХЛИСЛАР

* 11-турнинг 5та ўйинига жами 1612 нафар мухлис қадам ранжида қилган.

* Ҳар бир учрашувга ўртача 322та ишқибоз демакдир.

* Энг кўп томошабин Уйчида “Хотира-79” – “Чуст-Пахтакор” ўйинига кирган – 1205та.

* Аксинча Тошкентда кечган “Бунёдкор-2” – “Цементчи” ўйинига эса нисбатан энг кам томошабин ташриф буюрди – 52та.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

«Оқ-тепа» (Тошкент) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:0. 84 томошабин.

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – 4:0. 168 томошабин.

«Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Цементчи» (Кувасой) – 2:1. 52 томошабин.

«Хотира-79» (Уйчи) – «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 3:1. 1205 томошабин.

«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Косонсой» (Косонсой) – 4:1. 103 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

УГ - ЎГ

Т-Н

Очк

1

Оқ-тепа

11

8

1

2

19 - 9

10

25

2

УзДонгЖу

11

7

1

3

16 - 8

8

22

3

Хотира-79

11

7

0

4

18 - 16

2

21

4

Косонсой

11

6

1

4

20 - 16

4

19

5

НБУ-Осиё

11

6

1

4

11 - 9

2

19

6

Цементчи

11

3

3

5

15 - 13

2

12

7

Пахтакор-2

11

2

6

3

15 - 15

0

12

8

Чуст-Пахтакор

11

3

2

6

13 - 16

-3

11

9

Ёзёвон-Лочинлари

11

2

2

7

10 - 22

-12

8

10

Бунёдкор-2

11

2

1

8

11 - 24

-13

7

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР

12-тур. 8 июнь (душанба)

“Ёзёвон-лочинлари” – “Косонсой”

“НБУ-Осиё” – “Пахтакор-2

“Чуст-Пахтакор” – “Оқ-тепа”

“Цементчи” – “Хотира-79

“УзДонгЖу” – “Бунедкор-2

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика