Latest news

17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  4 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  8 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  7 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  12 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2

Биринчи лига. "Нурафшон" - "Динамо" 1:6 News

Биринчи лига. "Нурафшон" - "Динамо" 1:6

Биринчи Лига иккинчи даврасининг дастлабки учрашувида Бухорога сафар қилган «Динамо» жамоаси «Нурафшон» устидан йирик ҳисобда зафар қучди.

Бутун ўйин давомида Илҳом Шарипов шогирдлари мезбонлардан ҳар томонлама устун эканликларини намойиш этишди. Баҳсни ҳужумкор бошлаган самарқандлик футболчилар ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасидаёқ баҳс тақдирини ҳал этиб қўйишди.

Ҳужумкорлик натижасида 2 ва 3-дақиқалардаёқ Виктор Клишини «дубл»га эришган бўлса, 8-дақиқада яна бир ҳужумчи Амиржон Сафаров ўз голи билан ҳисобни 0:3га етказиб, Самарқанддан етиб келган ўнлаб мухлисларга қувонч бағишлади. Орадан яна бир дақиқа ўтиб Евгений Кочнев ҳисобни қисқартиришга эришди, 1:3.

Тезкор голлар бухоролик футболчиларни саросимага тушириб қўйди. Бирин-кетин ҳужумлардан яна бири 21-дақиқада Виктор Клишиннинг учинчи голи билан якунланди ва у ўз «хет-трик»ини нишонлади, 1:4.

Биринчи бўлим якунида эса чап қанотда анча фаол бўлган Саиджамол Давлатжонов ҳисобни 1:5 кўринишига олиб келди.

Иккинчи бўлимда ўйин тақдири амалда ҳал бўлганлигини ҳар икки томон ҳам тушуниб тўп суришди. Шунга қарамай мухлислар ҳужумкор футбол гувоҳига айланишди. Натижада захирадан майдонга тушган Достон Ибрагимов 72-дақиқада «Нурафшон» жамоаси дарвозасига ўйиндаги 6-голни уриб, якуний натижани ўрнатди – 1:6.

Самарқанд жамоаси Олий Лига сари яна бир муҳим қадамни ташлаб, асосий рақибларидан бири устидан йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. «Динамо» навбатдаги турни ҳам Бухоро вилоятида ўтказиб, 15 август куни «Fиждувон» клуби меҳмони бўлади.

Биринчи Лига.

19-тур. 12 август (жума)

«Нурафшон» – «Динамо» – 1:6

Вобкент, 257 томошабин.

Ҳакамлар:
И. Ибрагимов (Нукус) – 8,2, Д. Сарсенов (Нукус) – 8,3, Б. Канназаров (Нукус) – 8,1, А. Буров - 9

Голлар: Е. Кочнев (9) – В. Клишин (2, 3, 21), А. Сафаров (8), С. Давлатжонов (42), Д. Ибрагимов (72).

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров (Миркомил Локаев, 61), Убайдулло Набиев, Искандар Холмирзаев, Жасур Азимов (Комил Шарофутдинов, 46), Саиджамол Давлатжонов, Жонибек Кўчимов (Достон Ибрагимов, 53), Амиржон Сафаров (Ислом Шарипов, 72), Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 46).

Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вилояти).

Огоҳлантиришлар: Жасур Азимов («Динамо», 29).

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика