Latest news

16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  15 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  6 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1

Биринчи лига. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай? News

Биринчи лига. Бугунги ўйинларда кимнинг имконияти қандай?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 8-тур ўйинлари старт олади. Мухлислар бугун 6та ўйинга гувоҳ бўлади.

Биз эса одатга кўра, бўлажак баҳслар олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини таҳмин қилиб кўрамиз.

“Машъал-2” – “Пахтакор-2”
Муборакда икки фарм-клуб ўртасида қизиқарли учрашув кечишини таҳмин қилиш мумкин. Устунлик мезбонлар томонида бўлишини таҳмин қиламиз. Чунки Дилшод Андаев шогирдлари бу йил анча дадил харакат қилмоқда. Ўтган турда “УзДонгЖу” майдонидан бир очко билан қайтиш ҳам уларнинг кайфиятини кўтариб юборган бўлиши аниқ. Лекин “Пахтакор-2” таркибида ҳам иқтидорли ёшлар ўйнамоқда ва улар ҳам осонликча таслим бўлмайди. Ўтган йили ушбу жамоаларнинг ўзаро икки ўйинида ҳам дуранг қайд этилганди. Кўрамиз бу сафар кимнинг омади чопаркин.
Имкониятлар: 55х45.

“Ғиждувон” – “УзДонгЖу”
Иккинчи босқичнинг 7 тури ортда қолган бўлса, шулардан бирортасида ғиждувонликлар ғалаба қозона олмади. Улар ғалабасиз серияга балки бугунги учрашувда чек қўяр. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, “Ғиждувон”нинг қаршисида “УзДонгЖу” гавдаланади. Андижонликларнинг ғалабага бўлган имконияти бироз юқоридек кўринмоқда. Қолгани учрашувда билинади.
Имкониятлар: 40х60.
 
“Орол” – “Ёзёвон-Лочинлари”
Ўтган турда Қувасойга 11 нафар футболчи билан боришга мажбур бўлган нукусликларнинг бугунги рақиби ҳам сафарга 11 та ўйинчи билан жўнаб кетганини таъкидлаш жоиздир. Ёзёвонликларда ҳам пул муаммоси мавжуд бўлиб, Нукусга аранг кетилган. Айтиш керакки, жамоа сафарга бош мураббийсиз йўл олган. Бу эса мазкур учрашувда “Орол”нинг фойдасига хизмат қилиши турган гап. Неъматулла Қутибоев шогирдлари қандай бўлмасин ўз мухлисларини ғалаба билан қувонтириш истагида майдонга тушади. Ишқибозларнинг далдаси ҳам уларга сезиларли кўмак бериши аниқ.
Имкониятлар: 60х40.

“Насаф-2” – “Цементчи”
Нурали Султонов бошқарувидаги “Насаф-2” ўтган турда водийдан уч очко билан қайтганди. Бугун улар ўз майдонида ҳам ғалаба иштиёқида майдонга чиқса ажаб эмас. Аммо қувасойликлар ҳам имкон қадар сафардан қуруқ қўл билан қайтмасликка уринади. Қизиқарли баҳс бўлади.
Имкониятлар: 50х50.

“Зомин” – “Косонсой”
Зоминликларнинг устунлигини таҳмин қилиш мумкин. Негаки, Дилмурод Қодиров шогирдлари ўз майдонида камдан-кам очко йўқотади. Қолаверса улар ўтган турда “Оқ-тепа”дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан керакли хулоса чиқариб олган бўлса керак. Ҳар қандай холатда ҳам бугун ўз мухлислари қаршисида уларни хурсанд этмаса бўлмайди.
Имкониятлар: 60х40.

“Хоразм” – “НБУ-Осиё”
Бугун мезбонлар таркибида катта йўқотиш мавжуд бўлиб, бу дарвозабон Ғайрат Ўдаевнинг сариқ карточкалари сони 4тага етганидир. Шу боис Вали Султонов “банкирлар”га қарши баҳсда иккинчи посбон Равшан Жуманиёзовнинг хизматидан фойдаланади. Захирада эса катта эхтимол билан дарвозабон бўлмайди. Учрашув кескин ва муросасиз тарзда ўтишини олдиндан бемалол таҳмин қилиш мумкин.
Имкониятлар: 45х55.

Эртага эса турнинг яна иккита ўйини бўлиб ўтади.
“Локомотив-БФК” – “Хотира-79”
“Обод” – “Оқ-тепа”

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика