Latest news

15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  2 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  0 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  1 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  1 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  11 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  7 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  17 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0

Биринчи лига. Бугунги ўйинлар олдидан кимнинг имконияти қандай? News

Биринчи лига. Бугунги ўйинлар олдидан кимнинг имконияти қандай?

Бугун биринчи лигада иккинчи босқичнинг иккинчи давра ўйинлари старт олади.

Мухлислар бугун 6та ўйинга гувоҳ бўлади. “Ёзёвон-Лочинлари” - “Орол” баҳси эса ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда сайтимизда олдинроқ хабар бердик. Турнинг ян бир учрашуви “Пахтакор-2” – “Машъал-2” эса эртага бўлиб ўтади. Биз эса одатга кўра, бугунги баҳслар олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини таҳмин қилиб кўрамиз. 


16:00. “УзДонгЖу” - “Ғиждувон”

Ушбу жамоалар ўртасида кечган дастлабки баҳсда андижонликлар сафарда йирик (0:4) ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу сафаги тўқнашувда ҳам сўзсиз “УзДонгЖу” фаворит дея оламиз. Агарда ушбу жамоа футболчилари рақибни хурмат қилган холда, жиддий тайёргарлик кўрган бўлса бугун ҳам ўз майдонида йирик ҳисобда ғалабага эришиши мумкин. Айтиш керакки, баҳс олдидан ҳар икки жамоа таркибида йўқотиш бор. Бекзод Ғозиев билан Миржалол Қосимов ушбу турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. 

Имкониятлар: 75х25.


16:00. “Цементчи” – “Насаф-2”

Қувасойликлар ҳам ўтган турда Қаршидан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтганди. Балки бундан “Насаф-2” устози Нурали Султонов керакли хулоса чиқариб олгандир. Лекин бугунги баҳс олдидан барибир мезбонларнинг имкониятини юқлори баҳолаймиз. 

Имкониятлар: 60х40.


16:00. “Хотира-79” – “Локомотив-БФК”

Наманганда бугун меҳмонлар ғалаба билан қайтишлари ҳеч гап эмас. Гарчи илк учрашувда “Хотира-79” ғалаба қозонган бўлсада. Чунки Суннатилло Абдурасулов бошқарувидаги “темирйўлчилар” Тошкентда бой берилган уч очкодан сўнг, керакли хулоса чиқариб олган бўлса ажаб эмас. Бироқ уйчиликлар ҳам ўз майдонида осонликча таслим бўлмаслиги аниқ. 

Имкониятлар: 55х45.


16:00. “Косонсой” – “Зомин”

Косонсойда қизиқарли ўйин бўлишини кутиш мумкин. Ўтган турда “Зомин” 2:0 ҳисобида косонсойликларни таслим этганди. Бу сафар энди мезбонлар ютса керак, деган таҳмин ҳам йўқ эмас. Балки томонлар дурангга имзо чекар. 

Имкониятлар: 55х45.


16:30. “Оқ-тепа” – “Обод”

Турнинг марказий ўйинида яна жиддий кураш кечиши шубҳасиздир. “Обод” ўтган турда приципиал рақибига уч очкони бой берганди. Бугун улар энди сафардан ғалаба билан қайтиш учун астойдил ўйнайди. Ҳар икки клуб ҳам биринчи ўйиндан келиб чиқиб, бир-бирини ўрганган бўлиши аниқ. 

Имкониятлар: 55х45.


16:00. “НБУ-Осиё” – “Хоразм”

Урганчда кечган илк учрашувда майдон эгалари сўнгги дақиқаларда гол киритиб, иродали ғалабага эришганди. Аммо бу сафар “банкирлар” ўз майдонида осонликча таслим бўлмайди. Руфат Акрамхўжаев бошчилигидаги “НБУ-Осиё” ҳар қандай вазиятда ҳам ўз уйида очко улашмаса керак. 

Имкониятлар: 60х40.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика