Latest news

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  6 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

Биринчи лига, 16-тур олдидан. 3-ўрин кимга “Оқ-тепа” ёки “Обод”? News

Биринчи лига, 16-тур олдидан. 3-ўрин кимга “Оқ-тепа” ёки “Обод”?

Ниҳоят бугун биринчи лиганинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. 1-2-ўрин эгалари маълум бўлиб улгурди.
Шунингдек 5-ўрин эгаси аниқ. 3-ўрин учун кураш давом этмоқда. Унда ким ғолиб чиқишини бугун билиб оламиз. Бу борада кураш “Оқ-тепа” ва “Обод” ўртасида кечмоқда.  Шунингдек 16-турнинг қолган жуфтликлари ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Бўлажак баҳслар олдидан кимнинг имкониятини қандай кўряпсиз?

14:00. “Шўртан” – “Истиқлол”. 90х10.
Дастлабки учрашуви 0:3.

Кичик олтин медалларни ўтган турда расмийлаштирган “Шўртан” бугун ҳам ўз мухлислари қаршисида ғалаба қозониб, чемпионатни яхши кайфиятда тугатса керак. Ўтган турда “Машъал-2”га қарши баҳсда ўз дарвозасидан нақд 6та (!) тўп ўтказиб юборган “Истиқлол”ни бугун Ғузорда ғалаба билан қайтиши жуда қийин масала. Яна ким билади дейсиз.

14:00. “Машъал-2” – “Пахтакор-2”. 70х30.
Дастлабки учрашуви 0:0.

Икки фарм-клублар ўртасида кечадиган мазкур баҳс шиддатли ўтиши тайин. Асосан академия тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар шубҳасиз ғалаба илинжида майдонга чиқади. Бу борада имконият кўпроқ мезбонларда. Дилшод Андаев жамоасининг кайфияти ҳам юқори даражада. Лекин “Пахтакор-2” сенсация қайд этиши ҳам мумкин.

14:00. “Шердор” – “УзДонгЖу”. 50х50.
Дастлабки учрашуви 4:0.

Уй жамоасига айланиб қолган “Шердор” бугун ўз майдонида ғалаба қозониб, турнир жадвалида хавфли зонани тарк этишга уриниши аниқ. Лекин “УзДонгЖу” ҳам сафарда барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. Шу боис мезбонларга осон бўлмаслиги турган гап. Балки 5-ўринни нақд қилган андижонликлар ҳотиржамликка берилиб кетса, бу “Шердор” учун қўл келар.
 
14:00. “Аланга” – “Хотира-79”. 80х20.
Дастлабки учрашуви 0:1.

Катта эхтимол билан бугунги баҳс мезбонлар фойдасига ҳал бўлади. Чунки “Аланга” бугунги кунда “Хотира-79”дан ҳар томонлама кучли. Қолаверса учрашув Косонда ўтиши уларнинг имкониятини бирмунча оширмоқда. Сафарга битта дарвозабон билан борган уйчиликлар бундан панд емаса бўлгани.
 
14:00. “Зомин” – “Оқ-тепа”. 40х60.
Дастлабки учрашуви 4:3.

“Зомин” ўз уйида осонликча очко улашадиган клуб эмас деб ҳар гал айтиб келамиз. Гарчи молиявий жиҳатдан муаммолар юзага келган бўлсада, йигитлар очко жамғариш мақсадида борини бериб ўйнамоқда. Лекин тошкентликлар ҳам бугун сафарда ғалаба қозониб чемпионатни 3-ўринда якунлашга интилади. Фурқат Эсонбоев жамоасининг имконияти бироз юқорироқ кўринмоқда.  

14:00. “Ғаллакор-Автомобилчи” – “НБУ-Осиё”. 40х60.
Дастлабки учрашуви 3:2.

Мазкур баҳсда ҳам меҳмонларнинг имконияти юқоридек кўринмоқда. Ғаллаоролликлар ҳар галгидек жорий мавсумни ҳам юқори суръатда ўтказа олмади. Буни жамоа мураббийлари молиявий муаммо юзага келаётгани билан изоҳлайди. Ҳозир қайси жамоада бундай муаммо йўқ дейсиз. Хуллас таркибни кескин ёшартириб юборган “Ғаллакор-Автомобильчи” бу йил мухлисларин қувонтира олмади. Бугунги баҳсда ҳам уларнинг ғалабага бўлган имконияти нисбатан паст. Чунки тажрибали ўйинчиларга эга бўлган “НБУ-Осиё” сафардан қуруқ қайтмасликка уринади.

14:00. “Хоразм” – “Обод”. 30х70
Дастлабки учрашуви 3:0.

“Хоразм”да ҳам шунга ўхшаш холат. Мавсум ўрталарига келганида бош мураббийсиз қолиб кетган жамоани ўйинларга маъмур (администратор) олиб борганидан кейин яна нима кутиш мумкин?! Урганчлик мухлислар жамоани олий лигага қайтишини кутаётган бир пайтда клубда олиб борилаётган сиёсатни кўрсангиз ачинасиз. Барқарорликка эришиш учун ҳаракатни ўзи йўқ. Пул муаммосини гапириб, қолган жамоалар ҳам биз каби дея изоҳлашга уринадиган ходимлари бор. Гапнинг индаллосини айтганда бугун тошкентликлар ғалаба қозонса керак. 

14:00. “Орол” – “Қўқон-1912”. 50х50.
Дастлабки учрашуви 0:1.

Бугун Нукусда қизиқарли ўйин бўлади. Турнинг марказий учрашуви деса ҳам бўлади. Имкониятларни тенг дея баҳоладик. Балки қўқонлик юзерларимизга бу ёқмас, лекин “Орол” ҳам ўз уйида осонликча таслим бўлмайди. Боз устига улар ўтган турда “Обод”га имкониятни бой берди. Ушбу мағлубиятдан кейин мухлисларини қандай бўлмасин хурсанд этишга ҳаракат қилса керак. Яна ким билади дейиз?

Бу шунчаки бизнинг тахминларимиз эди. Қолганини ўйин кўрсатади.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика