Latest news

09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  5 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  7 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  24 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  8 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18

Биринчи лига 15-тур ўйинларига ПРЕВЬЮ News

Биринчи лига 15-тур ўйинларига ПРЕВЬЮ

Бугун биринчи лигада 15-тур баҳслари ўтказилади.

НБУ-ОСИЁ - НАСАФ-2. 17:45 

- Кетма-кет иккита сафар учрашувидан сўнг «НБУ-Осиё»  бугун ўз майдонида навбатдаги ўйинини ўтказади. Аввалги турда "Андижон"ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этган "Насаф-2" Тошкентда меҳмон бўлади. 

- «НБУ-Осиё» ўз майдонида фақат бир марта мағлуб бўлган ва олтита ўйинни ғалаба билан тугатган. Умуман олганда, "банкчилар" қаторасига саккизта ўйиндан бери ютқазмай келишмоқда - 7 ғалаба ва бир дуранг. 

- "Насаф"нинг фарм клуби "Насаф-2" бугун сафарда еттинчи ўйинини ўтказади. Аввалги баҳсларда қаршиликлар бир марта ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашган, шунингдек, тўртта беллашувда имкониятни бой беришган. "Насаф-2" охирги иккита сафар баҳсидан мағлуб бўлиб қайтган. 

ЯНГИЕР - СУРХОН. 18:00

- "Янгиер" турнир жадвалида охирги ўринларни эгаллаб турибди. Бу жамоа ҳозирча 10 очко тўплаган: икки ғалаба ва тўрт дуранг. 

- Шуни айтиш лозим, "Янгиер" охирги бешта учрашувнинг иккитасини ғалаба билан тугатди. Икки бор дуранг ўйнаган бўлса, бир марта ютқазиб қўйди. "Янгиер" охирги марта ўз майдонида "Цементчи"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. 

- "Сурхон" охирги тўртта учрашувни мағлубиятсиз якунлади: уч ғалаба ва бир дуранг. Термизликлар бугун сафарда 8-беллашувда майдонга тушишади. "Сурхон" сафардаги охирги уч ўйинидан иккитасини ғалаба билан тамомлади. 

ЗОМИН - ОРОЛ. 18:00

- "Зомин" ўз майдонида ёмон ўйин кўрсатмаяпти. Жамоа уйдаги охирги тўртта ўйинни ғалаба билан тугатди. 

- "Орол"га келсак, бу жамоанинг сафарда ишлари унчалик қовушмаяпти. Нукусликлар сафар баҳсларида ҳали ғалаба қозонмай фақат икки бор дуранг ўйнашган холос. 

ҒАЛЛАОРОЛ - ХОРАЗМ. 18:00

- "Ғаллаорол" шу пайтгача учта ғалабага эришган бўлса, учала ғалаба ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Бугун "Хоразм" мағлуб этилса, тўртинчи ғалаба нишонланади. 

- "Хоразм" кетма-кет тўртта ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти. Умуман олганда, бу жамоа фақат уй баҳсларида ютуққа эришган. Сафарда эса "Хоразм" уч марта дуранг ўйнаб, тўртта беллашувда мағлуб бўлган. 

ХОТИРА-79 - НОРИН. 18:00

- "Хотира-79" охирги бешта ўйиндан иккитасини ғалаба билан якунлади. Демак, бу жамоа ўз майдонида чакки эмас. "Хотира-79" асосан уй учрашувларида очко йиғади, сафарда эса кўпинча ютқазиб қайтмоқда. 

- Ўз навбатида "Норин"нинг сафардаги ўйинини мақтаб бўлмайди. Бу жамоа сафарда кечган охирги иккита ўйинида мағлубиятга учради. "Норин" охирги марта сафарда "Насаф-2"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтди. 

ЛОКОМОТИВ-БФК - ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ. 18:00

- "Локомотив-БФК" ўз майдонида чакки ўйин кўрсатмаяпти. "Темирйўлчилар" ҳозирча уйдаги тўртта ўйинни ғалаба билан тугатишди. Лекин охирги уй беллашувида улар "Цементчи"га ютқазиб қўйишди.

- "Ёзёвон-Лочинлари"га келсак, бу жамоа сафарда нуқул мағлуб бўлиш билан овора. "Ёзёвон" сафарда ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ, фақат бир марта дуранг ўйнаган холос. 

ЦЕМЕНТЧИ - НУРАФШОН. 18:00

- Биринчи лига пешқадами "Цементчи" бугун энг охирги ўринда бораётган "Нурафшон"ни қабул қилади. Бу ўйинда устунлик мезбонлар томонида, чунки "Нурафшон" сафарда ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти. 

- "Цементчи" қаторасига олтита ўйиндан бери мағлуб бўлмай келмоқда. Жамоа шундан бештасида зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнади. "Цементчи" ўз майдонида рақибларга очко улашмайдиган жамоа ҳисобланади. 

- "Нурафшон" эса сафардаги барча баҳсларда ютқазиб қўйган: олти ўйин - олтита мағлубият. Бугун дуранг ҳам меҳмонлар учун ютуқдек қабул қилинади. 

ЎЗ-ДОНГ-ЖУ - МАШЪАЛ-2. 17:30

- Қаторасига учта ўйинни мағлубият билан якунлаган "Ўз-Донг-Жу" бугун "Машъал-2" билан куч синашади. "Ўз-Донг-Жу" бу йил ҳам унчалик кучли эмас. Шу боис жамоа охирги ўринларда бормоқда. 

- "Машъал-2" охирги тўртта ўйиндан учтасини ғалаба билан тугатди ва муборакликлар бугун ҳам очко олишга уриниб кўришади. "Машъал-2" шу пайтгача сафарда олтита учрашув ўтказиб, шундан учтасида ғалабага эришган ва уч марта мағлуб бўлган. Жамоа ҳали дуранг ўйнамаган. 


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика