Latest news

17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  1 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  2 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  6 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  10 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  18 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  4 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   39

Биринчи босқич якунлари. "Машъал"нинг гол урган футболчилари News

Биринчи босқич якунлари. "Машъал"нинг гол урган футболчилари

Биринчи лиганинг дастлабки босқич беллашувлари ҳам ўз ниҳоясига етди.
Биринчи босқичда “Ғарб” минтақасида кураш олиб борган “Машъал” яққол устунлик билан рақибларидан илгарилаб кетди. Муборакликлар ўтказилган 22та учрашувнинг 19тасида ғалаба қозонишди. Уч марта дуранг ўйнаган бўлишса, бирор марта ҳам мағлубиятга учрашмади.

Натижада “газчилар” 60 очко тўплаган ҳолда энг яқин таъқибчисидан 17 очкога ўзиб кетишди. Албатта, бунда футболчиларнинг ҳам, мураббийлар штабининг ҳам хизмати катта. “Машъал” мана шу 22та баҳсда 58та гол уришнинг уддасидан чиқди. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 2,6тадан гол дегани. Рақиблар дарвозасига киритилган 58та гол 14 нафар футболчининг ҳисобига ёзилди.

Жамоа таркибида энг кўп гол урган футболчи Жамшид Ҳасанов бўлди. Иқтидорли футболчининг ҳисобидаги голлари сони биринчи босқичда 13тани ташкил қилди.

“Машъал” футболчилари бўлиб ўтган ўйинларда 4та пенальтини аниқ амалга оширишди. Жаҳонгир Абдумўминов иккита 11 метрлик нуқтадан унумли фойдаланган бўлса, Жамшид Ҳасанов ва Шаҳзод Шайманов бу борада биттадан тўп киритишди. Қуйида “Машъал”нинг гол урган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

1.Жамшид Ҳасанов – 13 (1).
2. Зоҳир Қўзибоев – 8.
3. Ихтиёр Тошпўлатов – 6.
4. Виктор Клишин – 5.
6. Мирзоҳид Ғофуров – 5.
7. Баҳодир Муртазоев – 5.
8. Жаҳонгир Абдумўминов – 4 (2).
9. Элдор Шомуродов – 4.
10. Шаҳзод Шайманов – 2 (1).
11. Шохжаҳон Аббосов – 2.
12. Отабек Шукуров – 1.
13.Аббос Шодмонов – 1.
14. Сирожиддин Раҳматуллаев – 1.
14. Фаррух Давронов – 1, автогол (“Регистон”).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика