Latest news

11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  0 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0

Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди? News

Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари Непалга қарши баҳсдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.

"Ўйин қийин кечишини билгандик. Биринчи таймда урган голларимиз қўл келди. Қизил карточкадан сўнг эса ҳимояланишга мажбур бўлдик. Тарихий лаҳзада барчани табрикламоқчиман. Қизил карточкадан сўнг майдон марказини бой бериб қўйдик. Шу сабабли кўп тўпларни йўқотдик" - дея фикр билдирди Людмила Карачик Осиё Чемпионати йўлланмасини қўлга киритилганидан сўнг.




"Ўйин ўта қийин кечди. Кераксиз четлатиш бўлди. Бизнинг асосий вазифамиз шунчаки гол ўтказиб юбормаслик эди. Биз эса иккита гол ўтказиб юбордик. Кейин эса пенальтилар серияси. Биз пенальтилар сериясида ғалаба қозонишимизга ишончим комил эди. Қизил карточкадан сўнг ўйин кескин ўзгариб кетди. Биз ҳимояланишга мажбур бўлдик. Осиё чемпионатида ҳам ўзимизни намойиш этишимиз керак" - дея фикр билдирди Лейла Ораниязова Осиё Чемпионати йўлланмасини қўлга киритилганидан сўнг.


Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди.

Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика