Latest news

03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  106 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда News

Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун 20 ёшга тўлди.

Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам, 2005 йилнинг 6 июль куни "Нефтгазмонтаж-Қурувчи" номи билан ташкил топган "Бунёдкор" бугун 20 ёшни қарши олди. Кейинчалик "Қурувчи" номи билан нафақат мамлакатимизда, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга бўлган жамоа 2008 йил "Бунёдкор"га айлангач, дунё нашрларида ҳам тилга олина бошланди, амалга ошириётган ишлари эътироф этилди, "қалдирғочлар" янада баландроқ уча бошлади. Бу орада клубда ўша машҳур Зико, Луис Филипе Сколари каби мураббийлар ишлади. Ривалдо сингари жаҳон тан олган, Хосе Луис Вильянуэва каби моҳир тўпурар легионерлар "Бунёдкор" либосини кийишди. Испаниянинг гранд жамоаси "Барселона" билан ўзаро ҳамкорлик йўл қўйилди. Қисқа вақт ичида миллий терма жамоамизнинг ўзаги бўлган футболчилар "Бунёдкор" аъзоси сифатида майдонга туша бошлади. Амалга оширилган ислоҳатлар ўлароқ, клуб қошида футбол академияси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди ва у ОФК томонидан 2 та юлдуз мақомига лойиқ кўрилди. Қисқаси, "қалдирғочлар"нинг муваффақияти учун кўпчилик енг шимариб, ҳамжиҳатлик билан хизмат қилди. Лекин бу муваффақиятларнинг асоси айнан кимларга боғлиқ эканлигини барча билади, бугунги кунда ҳам уларни эътироф этади, яхши хотиралар билан тилга олади. 

2007 йилда "Бунёдкор"нинг катта футболга кириб келиши узоқ вақт давом этиб келган "Пахтакор"нинг чемпионатдаги гегемонлигига барҳам берди. Таркиб борасида катта фарқ кўзга ташлансада, Тошкент дербилари шиддати, ҳарорати билан ёдда қолди. ОЧЛда икки бор ярим финалга қадар етиб борди, нафақат Осиё балки дунёни ўзига қаратди дея оламиз. 2012 йилдан буён то ҳозиргача ҳеч қайси клубимиз қитъа турнирида ярим финалда иштирок этгани йўқ. 

Клубнинг асосий ютуқлари

Ўзбекистон чемпион: 2008,2009,2010,2011,2013

Ўзбекистон чемпионат кумуш медали: 2007,2012,2016

Ўзбекистон чемпионати бронза медали: 2019

Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 2008,2010.2012,2013

Ўзбекистон Суперкубоги эгаси: 2014

ОЧЛ ярим финалчиси: 2008, 2012



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика