Latest news

00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  1 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2 23:07"Челси" Санчонинг МЮга қайтганини эълон қилди. Лондонликлар футболчини тўлиқ сотиб олмагани учун 5 млн евро тўлашади  3 22:44"Реал Мадрид"нинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномаси маълум  5 22:36Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Чилини мағлубиятга учратди  14 22:02Мирко Еличич: "Жамоам ҳақиқий футбол намойиш этганидан хурсандман"  0 21:47"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномасини эълон қилди  6 21:09"Реал" эртага Трент учун таништирув маросими ўтказади  1 20:45"Ливерпуль" Нуньес учун 70 миллион евро сўрамоқда. Ҳужумчига Испаниядан таклиф бор  2 20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  1 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  1 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  1 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  8

Бир ўйин тарихи. Қосимовсиз ўйнаган Ўзбекистон, Ал Жабернинг кинояси, Солиевнинг голи ёхуд Ўзбекистон – Саудия Арабистони 1:1 News

Бир ўйин тарихи. Қосимовсиз ўйнаган Ўзбекистон, Ал Жабернинг кинояси, Солиевнинг голи ёхуд Ўзбекистон – Саудия Арабистони 1:1

Бугун лойиҳамизда ЖЧ -2006 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви тафсилотларини ёдга оламиз ва эсда қоларли воқеалар билан ўртоқлашамиз.

Зеро, аксарият ишқибозлар мазкур баҳсни ўзгача иштиёқ ва завқ билан хотирлашади.

Доимгидек иккинчи босқичдан муаммосиз ўтган терма жамоамиз ҳал қилувчи раундда қийинчиликларга ва катта тўсиқларга дуч келади. Аввалги босқичда вакилларимизга Ироқ, Фаластин, Хитой Тайпейи рақиблик қилган бўлса, эндиликда гуруҳимиздан қитъанинг номдор ва гранд жамоалари ўрин олганди. Демак биз жойлашган квартетда ҳар бир даврда кучли ҳисобланган Саудия Арабистони, Пим Вирбеек бошчилигидаги Жанубий Корея ва кучсиз бўлмаган Қувай терма жамоалари мундиал йўлланмаси учун кураш олиб бориши кўзда тутилди. Қайсидир маънода нариги гуруҳга қараганда рақобат кучли эди дейишимиз мумкин.

Режага кўра биринчи турни ўз майдоимизда Саудия Арабистонига қарши ўйин билан бошладик. Биласиз, мазкур юрт вакилларига қарши баҳслар доим кескин ва муросасиз руҳда ўтади, аксарият ҳолларда улар муҳим паллаларда улоқни илиб кетишган. Баҳс 9-февраль белгиланган, қишнинг энг совуқ даври юртимизда кезиб юрган пайтлар эди. Гарчи, ҳаво ҳарорати анча ноқулай бўлишига қарамасдан “Пахтакор” марказий стадионига 50 мингдан зиёд мухлис футболчиларни олқишлаб туриш учун ташриф буюрганди. Уларнинг кўзидан терма жамоа иштирокидаги ўйинларни ва катта футболни соғинишганларини сезиб олиш қийин эмасди. Бир томондан гуруҳимиздаги рақиблардан бизнинг кам жойимиз йўқ, бемалол ўйнаса бўларди. Бизда ҳам мураббий сифатида тажрибали германиялик Юрген Гёде фаолият олиб борарди. Таркибимиз ниҳоятда кучли ва махоратли футболчилар етарли топиларди. 

Январь ойида БААда олиб борилган йиғиндан сўнг жамоа ихтиёрига Владимир Маминов, Олег Пашинин, Алексей Поляков, Андрей Фёдров, Владимир Шишелов, Максим Шацких каби легионерлар ҳам етиб келишди. Бу томондан муаммо йўқ эди ҳисоб. Фақат, жамоанинг юраги Миржалол Қосимов саудияликларга қарши майдонга туша олмасди. 

Беллашувдан олдинги матбуот анжуманида журналистлар бош мураббийга Қосимов ҳақидаги саволни беришганида ачиниш билан жавоб қайтарганди. “Очиғини айтишим лозим – Миржалол менинг ўнг қўлим ҳисобланади. У ўз услубига эга иқтидор соҳиби. У билан ҳар куни мулоқотдаман. Унинг бугун иштирок этмаслиги биз учун катта йўқотиш”,- деганди. Унинг ўрни Шишелов билан тўлдирилди. Минглаб мухлисларнинг тинимсиз ҳайқириқларига қарамасдан биринчи бўлимда ҳисоб очилмайди ва жамоалар танаффусга нурсиз 0:0 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишди. Саудия шу куни Тошкентга ўзининг энг кучли ижрочилари билан етиб келганди. Сами Ал Жабер, Муҳаммад Ал Шлҳуб, Согид Ал Харти ва бошқалар. Афсуски, 76-дақиқада ўша биз кутган Жабрдан футболчиларимиз ҳақиқий жабр кўришди. Футболчи ҳимоямиздаги палапартишликдан унумли фойдаланиб Поляков дарвозасини ишғол қилди. 

Ушбу ўйинчи фаолиятининг катта қисмини “Ал Ҳилол”да ўтказган бўлиб, терма жамоа либосида 163та баҳсда қатнашган ва 45та гол урган. Стартни мағлубият билан бошлаш ёқимсиз албатта. Шунинг учун беллашувнинг қолган дақиқаларида фаолликни оширган вакилларимиз қатор вазиятлардан унумли фойдалана олишмайди. 82-дақиқада ҳимоячи Андрей Фёдровнинг ўрнига ҳужумчи Марат Бикмаев туширилади ва ўйин схемаси ўзгартирилади. Эндиликда терма жамоамиз 5-4-1дан, 4-4-2 тактик схемасига ўтди. Ўйин бошидан Гёде шогирдлари бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилиб келаётганди. Ёш Маратнинг тушиши орқали иккита марказий ҳужумчи билан ўйнаш ҳам наф бермади. Бош ҳакам Тору Комикованинг ҳуштаги янграшига оз қолганда ярим ҳимоячи Шишелов ўрнини Анвар Солиевга бўшатиб беради ва оҳирги дақиқаларни футболчиларимиз учта ҳужумчи билан босимни оширишга яъни штурм уюштиришади. Якунда 90+3 дақиқада Солиев гол уриб мағлубиятдан қутқариб қолади. Ҳужумчи азалдан “сеҳрли таёқча” номи билан эътироф этилиб келинади. Унинг бу лақабни олишига яна бир мисолни кўриб чиқдик.

Ёдингизда бўлса иккинчи босқич биринчи турида Ироқ билан ўйинда Солиев гол уриб дурангни таъминлаганди. Ар-Риёддаги жавоб учрашувида Сами Ал Жабер ва Ал Хартиининг голлари Саудия Арабистонига 3:0 ҳисобидаги ғалабани олиб берганди. Дарвоқе, ушбу учрашувлардан сўнг Жабернинг “Ўзбеклар 70-дақиқадан сўнг футбол ўйнамайди”,-деган кинояси машҳур бўлиб кетди.


ЖЧ-2006. Саралаш босқичи.
Ўзбекистон - Саудия Арабистони – 1:1
09.02.2005. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 52000 томошабин.
Бош ҳакам
: Тору Комикова (Япония).
Голлар: Анвар Солиев (90+3) – Сами Ал Жабер (76).
Ўзбекистон: Алексей Поляков, Бахтиёр Ашурматов, Олег Пашинин, Алексей Николаев, Асрор Алиқулов, Андрей Фёдоров (Марат Бикмаев, 82), Андрей Акопянц, Сервер Жепаров, Владимир Маминов, Владимир Шишелов (Анвар Солиев, 89), Максим Шацких.




Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика