Latest news

20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  2 20:10Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 4:3 (матнли трансляция)  12 20:06Суперлига. "Навбаҳор" — "Нефтчи" 1:0 (матнли трансляция)  56 20:00АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  25 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  4 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  8 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0

Бир ўйин тарихи. ОФК кубоги-2009. Юрий Цойнинг қаҳрамонлиги, "Нефтчи"нинг пенальтилар сериясидаги ғалабаси News

Бир ўйин тарихи. ОФК кубоги-2009. Юрий Цойнинг қаҳрамонлиги, "Нефтчи"нинг пенальтилар сериясидаги ғалабаси

2009 йилги ОФК Кубоги мусобақасида Юрий Саркисян бошчилигидаги Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Ўзбекистон олий лигасида учинчи ўрин соҳиби сифатида иштирок этган.

Жамоамиз "А" гуруҳида "Бусайтин" (Баҳрайн), "Ал Аҳад" (Ливан) ва "Ал Тилол" (Яман) клублари билан кураш олиб боради.

Фарғоналиклар 6та ўйиндан 11 очко тўплаб "Бусайтин" (12 очко) билан бирга кейинги босқичга чиқишади.

Нимчорак финал баҳслари ўша пайтда битта ўйиндан иборат бўларди. "Нефтчи" гуруҳда иккинчи бўлгани учун "E" гуруҳида биринчи ўринни олган Суриянинг "Ал Мажид" клуби меҳмони бўлди.

26 май оқшомида бўлиб ўтган баҳснинг асосий ҳамда қўшимча таймларида жамоалар гол ура олишмайди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиши керак бўлди.

Футбол лотореясида "Нефтчи" посбони Юрий Цой рақибнинг икки зарбасини қайтаришга муваффақ бўлиб қаҳрамонга айланган эди. Фарғоналиклар пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида зафар қучиб чорак финалга чиқишган.

Кейинги босқичда Гонконгнинг "Саут Чайна" клубига қарши уй-сафар учрашувлари ўтказилган. Фарғонада кечган баҳсда Саркисян жамоаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган. Жавоб баҳсида "Саут Чайна" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонади ва сафардаги гол қоидасига кўра ярим финалга йўл олади.



ОФК Кубоги-2009. 1/8 финал
"Ал Мажид" (Сурия) - "Нефтчи" (Ўзбекистон) 0:0 (пенальтилар серияси 1:3)
26.05.2009. Дамашқ. "Аббосиён" стадиони. 6000 томошабин.

“Нефтчи”:
16. Юрий Цой, 2. Акмал Холиқов, 18. Ислом Тўхтахўжаев, 13. Муҳсин Низомиддинов, 24. Асқаржон Муҳитдинов, 27. Сардор Мирзаев (17. Умиджон Боқиев, 87), 23. Санжар Асқаралиев, 7. Мансуржон Саидов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 22. Иқбол Акрамов, 26. Алишер Ҳолиқов (19. Шерзод Ҳакимов, 87).
Заҳира: 1. Ҳислат Чилматов, 5. Насим Шоимов, 8. Шукур Жумабоев, 10. Анвар Бердиев, 15. Темур Мукменов.

Пенальтилар сериясида "Нефтчи" сафида зарба берганлар:

1.Умиджон Боқиев - гол
2.Ислом Тўхтахўжаев - дарвозабон қайтарган
3.Акмал Холиқов - гол
4.Муҳсин Низомиддинов - гол



Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика